Депутат Мусабекова устидан журналистга "таҳдид" боис ариза ёзилди

492

«Алиби» газетасининг журналисти Упол Анаркулова депутат Жилдиз Мусабековага қарши ариза ёзиб, бош прокуратурага топширди. Депутат журналистга таҳдид қилгандан сўнг вазиятни муҳокама қилиш учун ўтказилган КСДПнинг йиғинларига келмаган.

Журналистнинг сўзларига кўра, суд текширувларига етказмаслик учун депутат эл олдида кечирим сўраса етарли бўлади.

«Мен 12-майда ариза ёзганман, бироқ ҳозирги кунгача ҳеч ким мен билан боғланмади. Депутатлар бу масалани муҳокама қилмаслик учун таътилни кутишмоқда. Ундан менга ҳеч нарса керак эмас, фақатгина кечирим сўраса бўлди», — деди Анаркулова.

Социал-демократ Жилдиз Мусабекова журналистга таҳдид қилгани бўйича фракциянинг бирорта ҳам йиғинига иштирок этмаган.

КСДПнинг раҳбари Иса Омүркулов депутатни мажлисга келмаганини уни оғриб қолгани билан тушунтирган. Бироқ Мусабекова ўша вақтда бошқа чора-тадбирларга иштирок этиб юргани сезилган. Масалан, 9-июнда ўтган йиғинга иштирок этиш ўрнига у Норинга боришни афзал кўрган.

«Алиби» газетасининг журналисти билан халқ вакилининг ўртасидаги можаро мақола сабабли кучайган.

Ўз мақоласида Анаркулова Мусабековани коррупция бўйича айблаб, Тон райони ҳокимини «қўллайди» деб ёзган.

Мақола эълон қилингандан сўнг журналист депутат қўнғироқ қилиб, таҳдид қилаётганини айтиб, аудио ёзувни чиқариб юборган.

Сўзлашувлар вақтида ўзини Мусабекова номли аёл Анаркуловани камситиб, «10 эркакка солиб беришини» айтади.

«Башарангни тузлаб қўяман Уполмисан, Суполмисан, шлюхамисан, проституткамисан, сен кимсан бундай ёзадиган? Сен кимсан, блядь?» — дейди у ёзувда.

Мусабекованинг ўзи Kloop.kgнинг мухбирига ҳақиқатдан ҳам журналист қиз билан сўзлашганини, бироқ ёзиб қолинган суҳбат «режалаштирилган ва монтаж қилинганини» айтган.

Журналист қизнинг ўзи аудиоёзувни тўлиқ шаклини чиқарганини, барчаси ёзувдагидай бўлганини билдирган. Анаркулованинг сўзларига кўра, орадаги сўзни ёнидаги ҳамкасби эшитган ва тасдиқлаб бера олади.

Муаллиф: Александра Титова