Хитойнинг Сичуан провинциясида узоқ ёққан ёғингарчилик сабабли кўчки содир бўлди. Ер кўчкиси оқибатида қирққа яқин уйлар ер остида қолиб, 140 одам ҳалок бўлди.
Воқеа 24 июнь куни Синмо қишлоғида рўй берган. Қутқарувчилар тупроқ остидан қолганлардан уч кишини, жумладан бир болани қутқаришга эришди. Улар касалхонага етказилди.
Би-Би-Си агентлигининг маълумотига кўра тупроқ остида 140 нафардан ортиқ киши қолиб кетган. Қутқарув ишларига бир неча юз қутқарувчи жалб қилинган.
Вазият кўчки тушишига сабаб бўлган тинимсиз ёғингарчилик боис қийинлашмоқда. Тупроқ дарё ўзанининг икки километрини ёпиб қўйган.
Ҳукумат жабрланганларни тезда касалхонага етказиш мақсадида воқеа ерига яқин бўлган авто йўлларнинг ёпиб қўйган.
Жорий йилнинг январида Хубэй провинциясидаги меҳмонхона биносини кўчки босиб қолган эди. Воқеа оқибатида 12 киши ҳалок бўлган.
Муаллиф: Марат Абдикаликов
Фото: People’s Daily