Журналист Шавкат Тургаевни миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетида беш соатдан ортиқ сўроқ қилишди. Журналистнинг халқаро «Настоящее время» маълумот порталига тайёрлаган материали махсус хизматларни қизиқтирган.
Махсус хизматлардан чиқирувни Тургаев 23-июнда соат 12 олиб, соат 14да сўроқ бериш учун борган.
МХДҚга у юристсиз борган, уни беш соатдан ортиқ сўроқ қилишган. Тургаевнинг сўзларига кўра, МХДҚни халқаро «Настоящее время» маълумот порталидаги уни материали қизиқтирган.
Kloop.kg билан бўлган суҳбатида Шавкат Тургаев 13-июнда эълон қилинган сюжетда нима сўроққа чақиришга асос бўлганини ойдинлаштирмаган.
Ўз сюжетида журналист нима ҳақида айтган?
Ўз сюжетида Тургаев президент Алмазбек Атамбаевнинг журналистларга ва ҳуқуқ ҳимоячиларнинг танқидига нисбатан «ододбан ташқари» сўзлари тўғрисида айтади. Шунингдек, журналист БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг Қирғизистонга иш сафари билан келгани тўғрисида сўз қилади.
Лавҳа Антони Гутеррешнинг “Ала Арча” қароргоҳига ташрифи билан бошланади, сўнг эса президент бош котибнинг журналистлар олдидаги чиқиши намойиш этилади.
«Албатта, жаноб Гутерришнинг бизга тез-тез келишини истардик, аммо, ўзи муаммолари бўлган давлатга боришим керак, сизларда эса муаммо йўқ, деб айтиб ўтди. Бу албатта унинг назарида. БМТнинг нуқтаи назарига кўра” – дейди Қирғизистон президенти.
Антониу Гутерриш ўз нутқида Қирғизистон ва унинг халқи қонун устиворлигини сақлаши ва давлат эса минтақадаги демократия рамзи бўлиб ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.