Қирғизистон Социал-демократлар партияси етакчисининг ўринбосари алмашди. Партиянинг 21-июндаги йиғинига келган сиёсий кенгаши олти йилдан бери мазкур хизматни эгаллаб келган парламент раиси Чинибай Турсунбековнинг ўрнига президент маслаҳатчиси Фарид Ниязовни тайинлашди.
Мақоланинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан.
Бу қадам сиёсий-жамият муҳитида социал-демократчилар орасидаги президентликка номзодларни аниқлаш бўйича фикр келишмовчиликнинг натижаси қатори қабул қилинди. КСДПнинг президентликка номзодни қабул қилган қурилтойи 15-июлда бўлади.
Партия расмий турда ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбеков номзодини кўрсатишини эълон қилгани билан парламент раиси Чинибай Турсунбеков хам мустақил сайловда иштирок этиши тўғрисида гаплар тарқади.
Чоршанба куни кечда ўтган Социал-демократлар партиясининг сиёсий кенгаши навбатдаги циғинда икки қарор қабул қилди. Биринчиси – президент сайловига номзод кўрсатувчи партия қурилтойини 15-июлга чақиришни белгилади. Иккинчиси – партиянинг янги раис ўринбосари тайинланди. Сўнги йиллари бу вазифани бажариб келган Жогорку Кенешнинг раиси Чинибай Турсунбековнинг ўрнига президентнинг энг яқин үзөңгүлөштөрүнүн бири Фарид Ниязов келди.
Ниязов бу маълумотни тасдиқлаб, партия қурилтойни ўтказишга тайёрлана бошлаганини эълон қилди:
- Бугун сиёсий кенгаш КСДПнинг 16-қурилтойини 15-июлда ўтказиш қарорини қабул қилди. Шунингдек, бугун ташкилий комитети тузилиб, унинг етакчиси бўлиб мен, Фарид Ниязов тайинландим. Энди бизнинг қоидага кўра, қурилтойга тайёргарлик кўра бошлаймиз.
Ниязов ҳукумат партия президентликка биргина номзод кўрсатишини ва у ҳозирги премьер Сооронбай Жээнбеков бўлишини яна бир марта тасдиқлади:
- Сиёсий кенгаш аввалги йиғинда КСДПдан келаси президентлик сайловида курашадиган номзод қатори Қирғизистон Республикасининг премьер-министри Сооронбай Жээнбековни аниқлаган. Бугунги кунда ундан бошқа ҳам номзодлар кўрсатилиши мумкин деб айтишга асос йўқ. Биздан биргина номзод Сооронбай Жээнбеков чиқади. Аввал социология текширувлари олиб борилиб, таниқли бўлган 12 кишидан иборат рўйхат тузганмиз. Кейин танлаб, саккиз кишининг ичидан Сооронбай Жээнбековнинг номзодлигига тўхталдик. Ҳозир у кишиларни номини айтиш нотўғри.
Социал-демократларнинг сиёсий кенгашининг йиғинига Сооронбай Жээнбеков, парламент раиси Чинибай Турсунбеков, президент аппаратининг раҳбари Сапар Исаков, Жогорку Кенешнинг бир нечта депутатлари раҳбарлигидаги аъзолари иштирок этишган.
Партия раҳбарлигига келган Фарид Ниязов президент Алмазбек Атамбаевнинг коомдук башталыштагы маслаҳатчиси. У яқинда КСДПнинг президент сайлови штабининг раҳбари бўлиб тайинланган.
Турсунбековни партия раҳбарлигидан кетишини унинг муддати тугаши билан тушунтирилди. Парламент спикери ўзгариш бўйича расмий изоҳ бермади.
Бироқ сайлов олдидан партиядаги ўрин алшмаштириш бир қатор шубҳаларни яратиб, муҳокамага йўл очди.
Сабаби Социал-демократчилар президентликка номзод қатори Сооронбай Жээнбековни кўрсатишини май ойида эълон қилингандан бошлаб Чинибай Турсунбековнинг бу қарорига норозилиги бўйича гаплар тарқаган.
Сиёсий кенгашнинг Жээнбековнинг номзодлиги муносабати билан уюштирилган йиғинда мазкур қарорни қўлламаган биргина Турсунбеков бўлгани ҳам айтилган эди.
Бу орада айрим маълумот сайтлари Чинибай Турсунбековни президентликка отланиш нияти ҳақида ёзишди. Буни номини айтгиси келмаган айрим депутатлар ҳам тасдиқлашди.
Парламент раисининг ўзи ҳам президентликка бориш-бормаслиги тўғрисида ҳам очиқ айтмаган. Вақти келганда жавоб беришини аввалроқ билдирган эди.
Шу сабабли айрим экспертлар Турсунбековни партия етакчилигидан кетишини сўнги вақтдаги позициясига бо0лашмоқда. Масалан, сиёсий эксперт Эмил Жураев чоршанба кундаги сиёсий кенгаш йиғини партия ичида айрим келишмовчиликларни кўрсатди деган фикрда:
- Сооронбай Жээнбековнинг номзодлигига рози бўлмаганлар ёки ўзи президентликка иштирок этгиси келганлар партия ичида фикр келишмовчилик борлигидан хабар беради. Турсунбеков номзодлигини қўйиш нияти бўлганини партияни обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи кўриниш қатори баҳоласак бўлади.
Бироқ Социал-демократчилар партия ичида ҳеч қандай келишмовчилик йўқ деб таъкидлашмоқда. Мазкур партиянинг сиёсий маслаҳатчисининг аъзоси, Жогорку Кенешнинг депутати Осмонбек Артикбаев спикер Турсунбековни президентликка бориш ниятидан хабари йўқлигини айтмоқда:
- Бу ҳақда ҳеч қандай маълумотим йўқ. Бироқ биз сиёсий кенгашнинг йиғинида икки масалани қараб, қарор қабул қилдик. Биринчиси - партия қурилтойининг муддатини аниқладик ва партия етакчисининг биринчи ўринбосарини тайинладик. Бундан бошқа ҳеч нарса тўғрисида сўз йўқ.
Қирғизистон Социал-демократлар партияси ўлкадаги аҳамиятли ва эски партияларнинг бири. Уни ҳозирги президент Алмазбек Атамбаев тузиб, 20 йилдан ортиқ сиёсий майдонда фаол ҳаракат қилмоқда. Аввалги икки ҳукуматлар вақтида мухолифат қаторида бўлган.
2011-йили президент Алмазбек Атамбаев президент бўлиб сайлангандан сўнг ҳукуматдаги асосий куч бўлиб, ўлка раҳбарининг сиёсатини қўллаб келган.
Қирғизистон қонунларига кўра, Алмазбек Атамбаев президент бўлгандан сўнг партияни бошқаришдан кетганини эълон қилган, бироқ ўрнига етакчи сайламаган.
КСДП фаолиятини раис ўринбосари қатори бу вақтгача парламентдаги фракцияга етакчи бўлгандан бошлаб Чинибай Турсунбеков олиб борган эди.
Қирғизистонда президент сайлови 15-октябрда ўтади. 15-июндан бошлаб номзодларни кўрсатишни эълон қила бошлаган. Бугунги кунгача "Ата Мекен" партиясининг лидери Омурбек Текебаев ва "Лига-антикризис" марказининг раиси Назарбек Нишанов ўзини-ўзи кўрсатса, "Ак шумкар" партияси Темир Сариевни номзод қатори расмий кўрсатди.