Бишкек: Мактаб ва бола боғчалар яқинига бўртирилган пиёдалар йўлакчаси ўрнатилади

549

Бишкек ҳукумати мактаблар билан бола боғчалари олдига «ётиқ полиция» функциясини бажарган зебраларни ўрнатишга ваъда бермоқда.

Рельефли пиёдалар йўлакчасини ўрнатиш ишлари Бишкекда бошланди. Бундай «зебралар»нинг бири Суйоркулов кўчасидаги №17 мактабнинг олдида пайдо бўлди.

Янги ўтиш жойларининг кенглиги уч метрдтргача ва йўл ҳаракатига боғлиқ бўлади.

«Бундай йўллар кўп йиллар давомида хизмат қилади. Улар йўлга яқин жойлашган барча болалар боғчалари билан мактаблар ёнида бўлади», — деган «Бишкекасфальтсервис»нинг раҳбари Мирлан Амантуров.

Бишкек мэриясининг фикрича, рельефли пиёдалар йўлакчаси узоқдан кўриниб турганлиги сабабли йўл ҳалокатини олдини олишга ёрдам беради.

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков май ойининг ўртасида болалар боғчалари билан мактабларнинг ёнида «ётиқ полициялар»ни ўрнатиш топшириғини берган эди. Бу болалар йўл ҳалокатларининг қурбони бўлган бир нечта воқеадан кейин бўлмоқда.

«Бишкекасфальтсервис» 2016-йили мактаблар билан болалар боғчаларининг олдига 110дан ортиқ «ётиқ полициялар» ўрнатган. Бироқ қиш фаслида улар музлаб, йўл ҳаракатининг тўсқинлик қилганлиги туфайли бузишга тўғри келган.

Унда ҳукумат «ётиқ полициялар» 350 минг сомдан ортиқ маблағ сарфлаган, бироқ бюджет маблағидан самарасиз фойдалангани учун ҳеч ким жавобгарликка тортилган эмас.

Муаллиф: Айдай Иргебаева