Энергетик ичимликларни балоғатга етмаганларга сотиш тақиқланди

488

Президент Алмазбек Атамбаев балоғатга етмаганларга энергетик ичимликларнинг сотилишини тақиқловчи қонун лойиҳасига қўл қўйди. Мазкур қонуннинг бузган сотувчиларга 10 мингдан 70 минг сомгача жарима солинади.

Бундан буён энергетик ичимликларнинг сотилиши бўйича қарорни бузган сотувчиларга 10 минг сом, юридик шахсларга эса 20 минг сом, амалдорларга бўлса 70 минг сом миқдорида жарима солинади.

Шунингдек энергетик ичимликлар болалар муассасалари, тиббиёт бинолари ёнида, жамоа транспортларида, спорт иншаотларида, харбий қисмлар ҳудудида ва оммавий тадбирларида сотилмаслиги лозим.

Энергетик ичимликларни балоғатга етмаганларга сотишни тақиқлаш таклифи 2015 йили кўтарилган эди. Ўша вақтда Соғлиқни сақлаш минстрлиги энергетикларни вояга етмаганларга сотиш ва ОАВда реклама қилишни тақиқлаш таклифини киритиган эди.

Соғлиқни сақлаш минстрлигига кўра энергетик ичимликлар таркибидаги кофеин моддасининг миқдори асаб тизимининг бузилиши ва саратон касалликларига олиб бориши мумкин.

Энергетик ичимликларнинг балоғатга етмаганларга сотилишини тақиқлаш бўйича қонун лойиҳаси қонуннинг расмий эълон қилинишидан 15 кун ўтгач ўз кучига киради.

Муаллиф: Айдай Иргебаева