Россия қирғиз харбийларини Сурияга йўллашни таклиф қилди. Нималар маълум

621

Россия ҳукумати Қирғизистон ва Қозоғистон билан ҳарбийларни Сурияга жўнатиш бўйича сўзлашувларни олиб бормоқда. Қирғиз ва қозоқ ҳарбийлари уруш ҳаракатлари тўхтаган ҳудудларда вазиятга мониторинг олиб бориш билан шуғулланиши мумкин.

Қирғиз ва қозоқ ҳарбийларини Сурияга жўнатиш бўйича сўзлашувлар тўғрисида биринчи бўлиб, Туркия президентининг вакили Ибрагим Калин айтиб чиқди. Бу ҳақда у Haberturk телеканалида билдирган.

Давлат думанинг мудофаа бўйича комитетининг раҳбари Владимир Шаманов «РИА Новости» нашри билан бўлган суҳбатда билдиришича, ҚОзоғистон билан Қирғизистон ҳарбийларини Сурияга жўнатиш тўғрисида сўзлашувлар ҳақиқатда бўлмоқда.

Қирғиз ва қозоқ ҳарбийларининг Суриядаги роли қандай бўлиши ҳозирча номаълум. Бироқ Калиннинг сўзларига кўра, улар уруш ҳаракатлари тўхтаган Идлиб провинциясида мониторинг билан шуғулланиши мумкин.

«Аниқроқ айтганда, 300 ҳарбий керакми ёки 500ми? Ҳозирда Идлибда миллиондан ортиқ киши яшайди. Шунча аҳолиси бор жойга қанча ҳарбий керак эканлигини ҳозир ҳал қилишмоқда», — деган Туркия приздентининг вакили.

Қирғизистоннинг ТИМи бу сўзлашувлар тўғрисида ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган, бироқ Kloop.kgнинг мухбирларига бу бўйича батафсил маълумот беришини билдирди.

Қирғизистоннинг бош штабининг матбуот хизмати «КирТАГ» нашрига билдиришича, қирғиз ҳарбийларини Сурияга жўнатиш тўғрисидаги маълумотлар — «Россиядаги ОАВнинг ўйлаб топгани».

«Агар ҳақиқатдан ҳам шундай сўзлашувлар бўлганда бизга давлат раҳбарининг номидан расмий мурожаат келиб тушар эди. Бироқ ҳеч қандай мурожаат бўлмади», — деган матбуот марказидан.

Қозоғистоннинг ташқи ишлар министри Кайрат Абдрахманов ҳам қозоқ ҳарбийларини Сурияга жўнатиш тўғрисидаги сўзлашувларни инкор қилди. Унинг сўзларига кўра, Суриядаги хавфсизликни таъминлаш бўйича саволлар саволлар Остонада 4-5-июлда муҳокама қилинади.

Ҳукумат кучлари билан мухолифат ўртасида 2016-йилнинг декабрь ойининг охирида ярашиш эълон қилинган. Шундан бери уруш ҳаракатлари тўхтаган бир нечта худудлар аниқланган. Унинг ичида Идлиб провинцияси ҳам бор.

Россия Сурияда 2015-йилнинг куз ойидан бери ҳарбий операцияга иштирок этиб келади. Расмий маълумотлар бўйича Россия Сурия президенти Башар Асадни терроризм билан курашиш ишида қўлаб келади.

Бироқ Асад ҳукуматига қарши чиққан қўзғолончилар Россияни террорист бўлмаган ьашкилотларга ҳужум қилиш бўйича айблаб келади.

Суриядаги фуқаролар уруши 2011-йилнинг баҳор ойларидан бери давом этмоқда. Тўқнашув исёнчилар билан Башар Асаднинг ҳукумат кучлари ўртасида бормоқда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: «РИА Новости»