Парламентда аёлларнинг ҳуқуқларини муҳокамаси бошланиши олдидан эркак депутатлар йиғиндан чиқиб кетишди

616

Тахминан 80 эркак халқ вакили аёллар ҳуқуқларига бағишланган парламент йиғинидан чиқиб кетди. Муҳокамага 15 депутат иштирок этган — уларнинг деярли барчаси аёллар бўлган.

Жогорку Кенешнинг депутатлари Қирғизистондаги аёлларнинг ҳуқуқлари бўйича ҳолатни муҳокама қилиши керак эди. Йиғинга 90дан ортиқ депутат рўйхатдан ўтиб, муҳокама бошланишидан олдин 80га яқин эркак депутатлар йиғиндан чиқиб кетишган.

Кризис марказлар бирлашмасининг директори Толкун Тулекова йиғинга қатнашган. У Kloop.kgга билдиришча, муҳокаманинг мавзуси Қирғизистондаги аёлларнинг ҳолати бўлишини эшитиши билан эркак депутатлар чиқиб кета бошлаган.

«Бу бизнинг депутатларнинг ўлкадаги аёлларнинг ҳолатига қанчалар эътиборли эканлигини кўрсатади. Мавзуни айтиши билан эркак депутатларни чиқиб кетгани бизнинг ғазабимизни келтирди», — деди у.
Тулекованинг сўзларига кўра, муҳокамада 15га яқин депутат қолган, уларнинг ичида ичида бир нечта эркак қолган.

Йиғинни кўпчилик депутатларнинг иштирокисиз давом эттиришган.

Депутат Аида Касималиева парламентдаги эркак ҳамкасбларининг муносабатидан норози бўлган.

«Биз уларни жазолай олмаймиз. Жамоатчилик назоратига жамоатчилик уяткарууга умид қила оламиз. Бироқ бу умумий олиб қараганда бундай мавзуларга эркакларнинг муносабатини ҳақиқий кўрсаткичи», —  деди у Kloop.kg билан бўлган суҳбатда.

Касималиеванинг сўзларига кўра, эркак депутатларнинг мажлисдан чиқиб кетиши — уларнинг кўплаган саволларига бўлган муносабатини кўрсаткичи.

«Ижтимоий пособие бўйича ҳам, ижтимоий саволлар бўйича ҳам, гендер ва болалар масалалари бўйича ҳам, болалар мавзусида ҳам… Бироқ қачонгина тендер, йўл, бизнес саволлари кўтарилса, унда эркаклар бу ерда ўтириб олиб, ҳал қили овоз беришади», — деди у.

 

 

«Ҳайрон қоларли кўз қараш, эркак депутатларни аёллар туғмаганидай, уларнинг онаси ёки опа-сингиллари йўқдай», — деб рози бўлган Касималиеванинг фикрига депутат Наталья Никитенко.

Эркак депутатларнинг изоҳи

«Онугуу-Прогресс» фракциясидан Зиядин Жамалдинов Kloop.kgга тушунтиришича, унга «сайловчилари келиб қолиб» йиғиндан чиқиб кетган.

Депутат Акилбек Жамангулов хам, Жамалдинов каби, мажлисга иштирок этмаганини «сайловчилари билан учрашиши кераклиги» билан тушунтирди. Бироқ у аёллар ҳуқуқларига бағишланган кейинги муҳокамага сўзсиз қатнашишини Kloop.kgга ваъда қилган.

«Сайловчилар билан учрашувим бор эди, мен бу ҳақда аввал ҳам огоҳлантирганман. Бугун одамлар билан учрашдим, бироқ бугунги йиғинда мазкур мавзуни муҳокама қилишга иайёрман», — деди у.

Депутат Эмил Токтошев олдинроқ учрашувлар режалангани учун мажлисдан чиқиб кетганини айтди.

«Қачон яна қайта муҳокама қилишса, мен иштирок этаман. Биласизми, бугун гендер саволларини соат 14га қўйиб, кейин 17га жилдиришди, мен иштирок этолмай қолдим. Агар жилдирилмаганда, масала муҳокамасига иштирок этардим», — деди у.

Спикер Чинибай Турсунбеков. Аёлларнинг ҳуқуқларига бағишланган парламент муҳокамасига иштирок этган эркак депутатларнинг бири.

«Республика — Ата-Журт» фракциясидан Табилди Тиллаев Kloop.kgга йиғинга иштирок этганини билдирди.

«Мен ишда, мажлисда бўлдим. Уларни билмайман, турли ишлари бўлса керак. Уларни назорат қила олмайсан. Кимнидир аҳамиятли учрашувлари, режалаштирган ишлари бўлиши мумкин, тушуниш керак», — деди Тиллаев.

Депутат Кожобек Риспаев ҳам йиғинга иштирок этганини айтди.

«Мен йиғинга иштирок этдим. Билмадим, нима учун ҳамкасбларим чиқиб кетишди. Бизда таъқиқ йўқ. Уларнинг иши чиқиб қолди шекилли, иш ҳам кўп», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова