300га яқин милиционер Бишкек жанубида жойлашган «Ак кеме» меҳмонхонасини қуршовга олди. Давлат меҳмонхонани 450 млн сом қарзи учун мусодара қилган.
Видео эфир:
Шу соатгача олинган маълумотлар:
- 300га яқин милиционер Бишкекнинг жанубий қисмидаги «Ак кеме» меҳмонхонасини эрталабки соат 6да қуршовга олган. шу билан бирга меҳмонхонага давлат мулкни бошқариш фондининг вакиллари ва суд ижрочилари келишган;
- Меҳмонхонанинг барча ходимлари, ижарачилари ва мижозлари бинодан чиқарилган;
- Меҳмонхона раҳбарияти ҳукумат ҳаракатини «рейдер босиб олиш» деб атаган;
- Давлат мулкни бошқариш фондининг раҳбари Болсунбек Казаков билдиришича, меҳмонхона 450 млн сомдан ортиқ қарзи учун 2012-йили давлат тасарруфига ўтган.
Муаллиф: Анна Капушенко