Бишкек: «Зеленстрой» Мамбетов кўчасидаги дарахтларни қирқди

529

Бишкек ҳукумати «Восток-5» кичик районининг Мамбетов кўчасини кенгайтириш учун дарахтларни кесди. Аввалроқ «Зеленстрой»нинг вакили бу кўчадаги дарахтлар кесилмаслигини айтган эди.

«Зеленстрой»дагилар йўлни кенгайтириш учун дарахтлар кесилаётганини билдирди.

Жорий йилнинг июнь ойининг бошида муассадагилар Мамбетов кўчасидаги дарахтлар кесилмайди деб айтишган эди.

«Мамбетов кўчасидаги дарахтларни кесиш бўйича бизда бирорта ҳам акт тузилмаган», — деган «Зеленстрой»нинг бош агрономи Элнура Жолдошева.

Бишкек мэрияси дарахтларни «авария» ҳолати ва йўлларни кенгайтириш ишлари сабабли 2017-йили 7000дан ортиқ дарахтларни кесишни режалаштирмоқда.

Муаллиф: Даниил Ляпичев