Отунбаева Текебаеванинг иши бўйича судни "адолатсиз" деб атади

626

Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаева мухолифатчилар Омүрбек Текебаев билан Дуйшонкул Чотоновнинг судига гувоҳ қатори келиб, жараённи «адолатсиз» деб атади.

Отунбаева 22-июнда Текебаев билан Чотоновнинг суд жараёнига келди. У мухолифатчиларнинг устидан олиб борилаётган судни «адолатсиз» деб атаб, судьяларни икки томонни тенг эшитишга чақирди.

«Ҳурматли суд, мен ҳам бу ерда президент бўлганман. Икки президентимиз қочиб юреибди. Нима учун мени сўзлашга ҳуқуқим йўқ? […] Мен сизга ҳурмат билан мурожаат қилар эдим. Суд холис бўлиши керак. Бироқ суд адолатсиз. Бу кунлар ҳам ўтади. Икки томонни тенг тинглаб, адолатли ҳукм чиқаринг», — деди Отунбаева.

Текебаевни суд залига олиб киришганда Отунбаева у билан учрашишга ҳаракат қилди, бироқ бошида бунга рухсат беришмаган. Адвокатларнинг бири Канатбек Азиз конвойни кўндиргандан кейин Отунбаева мухолифатчига яқин бориб сўзлаша олди.

Собиқ президент гувоҳ қатори 23-июнда сўзлайди. Адвокатларнинг сўзларига кўра, Отунбаева Текебаевга қўйилган айбларни инкор қила олади.

Жиноий иш

«Ата Мекен» партиясининг раҳбари коррупция бўйича айбланмоқда. Унинг жиноятига россиялик тадбиркор ва давлат думанинг собиқ депутати Леонид Маевскийднинг аризаси сабаб бўлган.

Тадбиркорнинг ишонтиришича, 2010-йили вақтли ҳукумат раисининг ўринбосари бўлган вақтда Текебаев ундан бир миллион доллар пора олиб, унга «Мегаком» уяли компаниясини бошқаришга рухсат олиб беришни ваъад қилган. Бу келишувга Текебаевнинг ҳамкори Дуйшонкул Чотонов воситачилик қилди.

Текебаевнинг ўзи қўйилган айбни тан олмайди ва жиноий иш сиёсий сифатга эга деб ҳисоблайди. Чотонов ҳам қўйилган айбни тан олмаган.

Отунбаева мухолифатчи ушлангандан кейин уни қўллаган. У Текебаев партиясини сиёсатчини бўшатиш талаби билан ўтказган митингига бир неча марта бориб қатнашган.

Текебаев каби Отунбаева ҳам президент Алмазбек Атамбаев томонидан кўтарилган Конституцияга киритилган ўзгартиришларга қарши чиққан. Танқидчилар қарши фикр билдиргани қарамай, бош қонунга ўзгартиришлар 2016-йилнинг декабрь ойида киритилган.

Текебаев, Отунбаева ва Атамбаев 2010-йили ҳукумат алмашгандан кейин тухилган вақтли ҳукуматда асосий лавозимни эгаллаб турган.

Сўнги йилларда Текебаев Атамбаевни танқид қилганларнинг бири бўлиб қолган. Мухолифатчи президентнинг Кипрда тадбиркорлик фаолияти бор эканлигини айтган, бироқ бу ҳозирча исботланмаган.

Қамоқдаги Текебаев Қирғизистон президентлигига курашиш учун ҳужжатларини марказий сайлов комиссиясига топширган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева