Премьер-министр мажлисдан чиқариб юборган амалдорга хайфсан эълон қилди

611

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков давлат архитектура ва қурилиш агентлиги етакчисининг ўринбосари Алмазбек Абдикаровга хайфсан эълон қилди. Бир кун аввалги йиғинда ҳукумат раҳбари Абдикаровни каттиқ танқид қилиб, қувиб чиққан эди.

Абдикадировга «ўзига топширилган вазифаларни бажармаганлиги учун» хайфсан эълон қилди.

Бир кун аввал 20-июнда, амалдор саволларга жавоб беролмагани учун премьер-министр уни танқид қилиб, йиғиндан қувиб чиққан.

Амалдор Ўш вилоятининг Чон-Алай районидаги сув ва электр билан таъминлашни тиклаш бўйича ҳисобот бериши керак эди.

«Элнинг барчаси ҳукуматга қандай ишонада? Суви йўқ бўлса, электр энергияси йўқ бўлса, барчасини кўч деб қистаяпсизлар. Ким кўчиб боради у ерга? Қиладиган ишининг аҳволи мана бу, ўзи билмайди. Мана бизнинг ҳолатимиз. Уялмайсизми? Катта йиғинга, премьер-министрнинг олдига келдинг. Чиқ турр!» — деган унда премьер-министр.

Абдикадиров жавоб беришга ҳаракат қилгани билан уни ҳеч ким тингламагандан кейин у мажлисдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Давлат қурилиш агентлигининг Kloop.kgга билдиришича, премьер-министр Абдикаровни йиғиндан «асоссиз» қувиб чиққан.

«У тайёрланган эди, бажарилган ишлар бўйича ҳисоботи бор эди, фақат уни тинглашмади. Савол қурилиш эмас, электр ва сув билан таъминлаш тўғрисида бўлаётгани видеода ҳам кўриниб турибди. Қурилиш тўғрисида сўз бўлган ҳам йўқ. Биз сув хўжалиги билан шуғулланмаймиз», — деб билдиришди муассасадагилар.

Чон-Алай районида май ойида бир неча кун кетма-кет зилзила содир бўлган. 500дан ортиқ турар-жойлар авария ҳолатига келган. Уч минг киши ҳозирги кунгача чодирларда яшамоқда.

Муаллиф: Айдар Айбеков