МОУнинг талабалари билан норинлик спортчиларнинг жанжалига нима сабаб бўлган?

716

Kloop.kgнинг мухбирлари Норинга бориб, нима учун Марказий Осиё университетининг талабалари маҳаллий яшовчилар олдида тиз чўкиб кечирим сўраганини текшириб келди.

Марказий Осиё университети (МОУ) Норин шаҳрининг ғарбий томони четидан ўрин олган. МОУнинг ўқув корпусига шаҳарнинг марказий қисмидан 20 дақиқада етиб борса бўлади. Бу ерга №1 маршрут таксиси қатнайди, маҳаллий турғунлардан ҳеч ким сўнги бекатгача бормайди.

Ўқув юртининг атрофи тўсилган ва ўзининг хавфсизлик ходимлари назорат қилади. Бу ерга ягона ўқув юрти эмас, спорт майдонлари ва ер майдонлари ҳам киради.

МОУ Норинда очилганига кўп вақт бўлмаган — бу ўқув йилида университет ўзининг биринчи талабаларини қабул қилган. Ўқув юрти канзаада Карим Ага-Хан IV — британ магнати ва ислом динининг шия оқимидаги исмоилит-низаритларнинг имоми — томонидан молияланади.

Сўнги ҳафта ичида мазкур ўқув юрти жамоатчиликнинг эътиборида бўлмоқда. Маҳаллий ёшлар МОУнинг тожик талабаларини йиғиб кечирим сўратгандан кейин бу воқеа жамоатчиликда очиқ муросага сабаб бўлган. Буларнинг барчаси тасвирга олиниб, қирғизистонликлар орасида қизғин муҳокама яратди.

Можаронинг иштирокчиларидан бири, Норин ёшлар ҳаракатининг вакили Болот Эстебесов воқеани икир-чикирларини ошкор қилгиси келмади. «Бизни интернетда барча ёввойи деб ҳисоблашади. Яна бирор нарса дейишни ҳожати йўқ?» — дейди у.

МОУнинг талабалари ҳам воқеа тўғрисида журналистларга айтиб беришмади — ўқув юртининг маъмурияти талабаларга бир нарса дейишни таъқиқлаган, университетдаги 68 талабанинг барчаси бу қоидага бош эгади шекилли.

МОУ талабаларининг кўпчилиги Тожикистондан келишган. Воқеа содир бўлган куннинг эртасига улар ёзги таътилга уйларига кетишган, қолганлари ҳеч нима айтишмади.

«Уларнинг [тожикистонлик талабаларнинг] номуси топталиб, камситилган. Улар сизлар билан сўзлашмайди», — деб тушунтириб, сўзини тўхтатди талаба қизларнинг бири.

27-май: Баскетбол мусобақасидаги биринчи жанжал

Можаро чиқишига 27-майдаги баскетбол мусобақаси сабаб бўлган. Маҳаллий жамоанинг мураббийи Бакитнинг сўзларига кўра, МОУнинг талабалари унга 24-25-майларда қўнғироқ қилиб, ўйин ўтказишни таклиф қилишган. У ўйинга рози бўлиб, мусобақани МОУнинг спорт залида ўтказишга қарор қилишган.

МОУнинг спорт зали.

Бакитнинг дўсти ва маҳаллий депутат Сади Кубатбеков ўйинга гувоҳ бўлган. Унинг сўзларига кўра, ўйин бошида яхши ўтган, мржаро бўлади деб ҳеч ким ўйламаган. Уни айтишича, келишмовчиликка талабалар бирининг ҳаракати сабаб бўлган.

«Бироқ кейин Анзур [номи ўзгартирилди] номли бир тожик ҳаммасини туртиб, баскетболда йўқ бўлган қоидалар билан тўпни улоқтира бошлади. У биринчи марта ўйнаётганини, ўйин қоидаларини яхши билмаслигини бизникиларга айтиди. Ўйинни давом эттираверишди», — деди у.

Кубатбековнинг сўзларига кўра, бу талаба берилган огоҳлантиришларга қарамай, ўзининг агрессив ҳаракатларини давом эттирган.

«Тўртинчи мартасида бу тожик бизнинг жамоадаги ўқувчи болани қаттиқ сўкди. Бизни йигитлар “Сен нимага бундай ўйнаяпсан?” деб қичқиришди», — деди гувоҳ.

МОУнинг ғамхўрлик кенгашининг раиси Кассим-Лакха.

МОУнинг ғамхўр кенгашининг раиси Кассим-Лакха ҳам баскетбол мусобақасида муштлашув бўлганини тасдиқлади. Бироқ унинг фикрича, спортда бундай баҳслар деярли ҳар куни бўлиб туради: «Бу ерда муштлашув бўлди. Кейин хавфсизлик ходимлари, мураббийлар зудлик билан етиб келиб, “Тўхтатинглар, қизишманглар. Бу спорт” дейишди».

Кубатбековнинг сўзларига кўра, ээлигип қолган МОУнинг талабалари майдондан чиқиб кетаётиб «Бу ҳозирча бизнинг биринчи жамоа. Беш жамоа келганда, биз, сизлар, норинликларни тўлиқ босиб оламиз» дейишган.

Бу сўзларни воқеага гувоҳ бўлган Кубатбековдан бошқа ҳеч ким тасдиқламади. Унинг сўзларига кўра, норинлик спортчилар бу сўзларга Рамазон ойи сабабли қўпол жавоб қайтаришмаган. Унинг сўзига кўра, норинликлар МОУ талабалари билан ярашиш учун боришганда, хавфсизлик ходимлари уларни кампуска киритишмаган.

Кассим-Лакха бу муштлашувдан кейин ўз талабалари билан сўзлашган. Талабаларнинг сўзларига кўра, воқеа бошқача бўлган — норинлик талабалар уларни ҳақоратлаган.

«Айрим одамлар талабаларни Норин тўғрисида нотўғри огоҳлантиришлар қилгани учун айблашган. Талабалр эса “Биз ҳеч қандай сўзларни айтган эмасмиз, бироқ бизни ҳақоратлаб, огоҳлантиришларни улар бизга айтишди ” дейишди», — деди у.

Талабаларни фикрини билишга МОУнинг вакили рухсат бермади. «Улар хафа. Келинглар, уларни азобини қайта эслатиб, уларни қайта қайнамайлик», — де билдирди Кассим-Лакха.

8-июнь: иккинчи муштлашув ва чўккалаб кечирим сўраш

Икки томоннинг хафачилиги камаймай, жанжалдан кейин аксинча кучайиб кетган. МОУнинг талабалари билан баскетбол жамоасининг мураббийи Бакитнинг Норин марказидаги банкда тасодифан учрашуви бир-бири билан айтишиб кечланмасдан, банк ортида муштлашишгача борган.

«Бакит ўзи ёлғиз, болалар эса тўртта бўлган. У норинлик қирғиз, ўзини камситилгандай ҳис қилган. Бакит дўстларига қўнғироқ қилиб, нима бўлганини айтиб берган. Кейин бу ерда норинлик ёшлар йиғилиб, банк ортидаги сартарошхона олдида муштлашиб кетишган», — деб айтди Кубатбеков.

Муштлашув бўлаётгани тўғрисида милицияга билдирув ттушиб, уларнинг ҳаммасини милиция бўлимига олиб кетишган. Маҳаллий ҳукумат икки томонни яраштиришга ҳаракат қилиб, Ага-Ханга тегишли бўлган мактабга уларнинг барчасини тўплаган.

Бу вақтда мактабда МОУнинг ўқитувчилари эмас, воқеадан норози бўлган ўнлаган маҳаллий яшовчилар ҳам келишган. Ҳаммасини бир залга киритиб, муҳокама қилиш учун курсиларга ўтиргизишган.

Шу йиғилишга иштирок этган Сади Кубатбеков сўзларига кўра, маҳаллий яшовчилар МОУга нисбатан бир нечта талабларни билдиришган: «Улар тожиклар кўп кўчага чиқмасин, бизнинг урф-одатларни ўрганишсин, можарога сабаб бўлган болалар бу ердан кетишсин, уларни депортация қилишсин, улар айтган сўзлардан кейин барчаси ўзини камситилгандай сезишди деб айтишди».

Муҳокама вақтида ўнлаган норинликлар ўрнидан туриб, ўз талабларини бақириқ ва хуштаклар билан айта бошлашди. Сўнгра кулаётган эркаклар «Тиз чўкинглар!» дегандай сўз айтишганда МОУнинг талабалари билан менежери талабга бош эгиб, одамларни севинтирган.

Кубатбековнинг айтишича, ҳеч ким уларни чўккалашга мажбур қилмаган. Kloop.kgнинг саволига жавоб берган, бироқ яширин қолишни истаган бир нечта болалар ҳам шу фикрда.

Йиғилган эл орасида тўполон қилиб, вазиятни кескинлаштиришга ҳаракат қилган кишилар ҳам бўлганини айтди. Кубатбеков. Унинг фикрича, МОУниннг талабалар иши бўйича менеджери айтилган талабларни қирғиз тилидан инглиз тилига нотўғри таржима қилинган сабабли чўккалаб олган.

«Бу ерда чўккалаб кечирим сўрасин деган сўз бўлмаган. Бу ерда таржимон хато қилиб қўйди. Бу ерда "келинлар ўтириб, бир-биримиздан кечирим сўрайлик" деган таклиф бўлган. Бу ўқитувчига сўзма-сўз таржима қилиб беришган», — деб айтди Кубатбеков.

Томонларнинг ярашиши.

МОУдагиларнинг сўзларига кўра, тиз чўкиб кечирим сўраш йиғилган элнинг талаби бўлган. Бу талабни ўқитувчи бажармагунча ҳеч ким уни бинодан чиқармай қўйган.

Митингга иштирок этганларнинг бири, ёшларнинг вакили Болот Эстебесовнинг фикрича, маҳаллий яшовчилардан ҳам шу тарзда кечирим сўрагандагина можаро йўлга солинган бўлиши мумкин.

9-июнь: Норинликларни кечирим сўраши ва МОУдаги текширув

Кейинги уни Кубатбеков билан Эстебесов раҳбарлиги остида маҳаллий ёшлар чўккалаган МОУнинг ўқитувчиларидан кечирим сўраш учун ўқув юртига келишган. Эстебесовнинг фикрича, уни воқеага алоқаси йўқ, шу сабабли унга қалпоқ билан қирғиз урф-одатлари тўғрисида китоб беришган.

МОУнинг васийлик кенгашининг раҳбари Кассим-Лакханинг сўзларига кўра, чўккалашга мажбур бўлган талабалар ишлари бўйича менеджер воқеадан айрим талабалар каби жуда хафа бўлишган.

«Бу нарсани бир дақиқада унутиб бўлмайди. Айрим одамлар буни кечирса, айримлари кечирмайди. Айрим талабалар буни қабул қилишди, бироқ айримлари так калды», — деб айтиб берди Кассим-Лакха.

Унинг сўзларига кўра, муштлашув сабабларини аниқлаштиргунча университет ўз талабаларига ҳеч қандай чора қўлламайди ва улар депортация қилинмайди.

«Биз ҳозир талабалар қўрслик қилганми, шуни аниқлашимиз керак. Текширув тугамагунча айтолмайман. Агар кимдир ёмон хулқда бўлган бўлса, унда у жазосини олади», — деди МОУнинг вакили.

МОУнинг талабалари.

Кубатбеков камида икки талабани ўқув юртидан чиқариш керак деб ўйлайди. Унинг сўзларига кўра, Норинда бошқа миллатлар билан кескин муомала ҳеч қачон бўлмаган, энди шу талабалар сабабли келишмовчилик бошланиши мумкин.

«Агар биз тожик-қирғиз бўлиб бўлинсак, МОУга талабалар келиши билан уруш-жанжал чиқади. Бизни болалар аксинча, севиниб улар билан баскетбол ўйнагани боришди. […] Агар жанжални бошлаган ўша икки бола шу ерда ўқийверса, унда бирор нарса содир бўлиши мумкин, сабаби кимларнидир юрагида бу нарса қолди», — деди у.

Ҳозирча милиция талабалр ўртасида нима бўлганини текшираётган вақтда, университет билан маҳаллий ҳукумат ҳам можаро сабабларини текшириш учун комитет тузган.

Ёшларнинг вакили Болот Эстебесовнинг сўзларига кўра, талаш диний маънода эмас. Бу можаронинг икки томони ҳам «мусулмонлар, уларнинг орасида уруш-жанжал бўлмаслиги керак» деб ҳисоблайди.

Кассим-Лакха бу жанжал ҳамма учун сабоқ бўлди деб сўзини якунлади. «Бу университет учун, маҳаллий яшовчилар учун, талабалар учун сўзлаган сўзига эҳтиёт бўлиш учун дарс бўлди. Балки, улар бундай деб айтгиси келмагандир, бироқ бу оғиздан нотўғри тарзда чиқиб кетади».

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: МОУ