Видео: Премьер-минстр амалдорни тайёргарликсиз бўлгани учун йиғиндан қувиб юборди

548

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков давлат архитектура ва қурилиш агентлиги етакчисининг ўринбосари Алмазбек Абдикаровни саволларига жавоб беролмагани учун танқид қилиб, йиғиндан қувиб чиқди. Абдикаров премьер-министрга жавоб беришга ҳаракат қилгани билан уни ҳеч ким тингламаган.

Жээнбеков Абдикаровни қаттиқ қоралаб, 20-июндаги ҳукумат йиғинидан қувиб чиқди.

Ҳукуматнинг маълумоти бўйича, амалдор Ўш вилоятининг Чон-Алай районидаги сув ва электр билан таъминлашни қайта тиклаш бўйича ҳисобот бериши керак эди.

Бироқ Абдикаров саволларга беролмай, Жээнбековнинг ғазабини келтирган. Шундан сўнг премьер-министр амалдорни танқид қила бошлаган.

«Элнинг ҳаммаси ҳукуматга қандай ишонада? Суви йўқ бўлса, йўли йўқ бўлса, электр энергияси йўқ бўлса, ҳаммасини кўч деб қистаяпсизлар. Ким кўчиб боради бу ерга? Амалга оширадиган кишининг аҳволи мана, ўзи билмайди. Мана бизнинг аҳволимиз. Уялмайсанми? Катта йиғинга, премьер-министр. Чиқ, бор!» — деган у.

Жээнбеков йиғинга тайёргарлик билан кераклигини айтган.

Амалдор жавоб беришга ҳаракат қилгани билан уни ҳеч ким тингламагандан сўнг у йиғиндан чиқиб кетишган маэбур бўлган.

Давлат қурилиш агентлигининг Kloop.kgга билдиришича, премьер-министр Абдикаровни йиғиндан «асоссиз» қувиб чиққан.

«У тайёрланган эди, бажарилган ишлар бўйича ҳисоботи бор эди, фақатни уни ўқитишмади. Савол қурилиш эмас, электр ва сув билан таъминлаш тўғрисида бўлаётгани видеода ҳам кўриниб турибди. Қурилиш тўғрисида сўз ҳам бўлмаган. Биз сув хўжалиги билан шуғулланмаймиз», — деб билдиришди муассасадагилар.

Давлат қурилиш вакилининг сўзларига кўра, Абдикаров ўлкадаги қурилиш тармоғига жавобгар эканлигини айтишга ҳаракат қилган, бироқ Жээнбеков уни тингламаган.

Чон-Алай районида бир ой аввал бир неча кун кетма-кет зилзила бўлган. 500дан ортиқ турар-жой авария ҳолатига келган. Уч минг киши ҳозирги кунгача чодирларда кун кечирмоқда.

Муаллиф: Александра Титова