Қирғизистон спортчилари Осиёнинг ўсмирлар чемпионатидан 9 медал ютиб олди

524

Қирғизистон терма жамоаси ўсмирлар орасидаги кураш бўйича Осиё чемпионатида тўққиз: икки олтин, икки кумуш ва беш бронза медалга эга бўлишди.

Тайчжун шаҳрида (Хитой Тайбэйи) ўсмирлар орасидаги кураш бўйича Осиё чемпионати тугади. Мусобақага Қирғизистондан 17 спортчи борган.

Қирғиз спортчилари ватанига тўққиз медал олиб келди. Унинг орасидан иккиси олтин, яна иккиси кумуш, қолган тўрттаси бронза медаллари бўлиб ҳисобланади.

Қизлар орасидаги 67 кг оғирлик категориясида олтин медални Мээрим Жуманазарова қўлга киритган. Вьетнамлик, хитойлик ва монголиялик спортчиларни енгиб, финал учрашувида Жуманазарова ўзбекистонлик Бактигүл Балтаниязовани мағлуб қилган.

Яна бир олтин медални Қирғизистонга Акжол Махмудов олиб келган. 74 кг оғирлик категориясида куч синашган Махмудов грек-рим кураши бўйича мусобақа финалида ўзбекистонлик Жалгасбай Бердимуратовни енгиб олган.

Чемпионатда олтин медалга яна икки қирғиз полвони курашган. 84 кг оғирликда грек-рим кураши бўйича беллашув финалида Калидин Асикеев кумуш совринга эга бўлди.

Яна бир кумуш медални эса Қирғизистонга Канторо Талантбек ўғли олиб келган. 96 кг оғирлик категориясида курашган қирғиз полвони эронлик спортчидан мағлуб бўлган.

Осиё биринчилигидаги брона медални эса Анарбек Сидикбеков, Мансур Сиргак ўғли, Тинар Шаршенбеков, Роман Ким ва Назира Марсбек қизи ютиб олган.

Эдил Кадирбек ўғли билан Айбике Артикали қизи 3-ўрин учун куч синашиб, бироқ имкониятни бой беришган.

Ўсмирлар орасидаги кураш бўйича Осиё чемпионати Тайчжун шаҳрида 16-майдан 18-майгача ўтган.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: UWW.