Марказий сайлов комитети Текебаевнинг президентликка номзодлиги бўйича ҳужжатларни қабул қилди

450

Марказий сайлов комиссияси муҳолиф сиёсатчи Омурбек Текебаевнинг президентликка талабгорлиги бўйича ҳужжатларни қабул қилди. Энди МСК ўн куннинг ичида Текебаевнинг номзодлигини рўйхатга олишга масъул.

Текебаевнинг адвокати Канатбек Азиз “Фэйсбук”даги саҳифасида МСК атамекенчиларнинг етакчисини рўйхатга олгани бўйича маълумотноманинг суратини чиқарди.

Бунга қадар МСКнинг раҳбари Нуржан ШАйлдабекова Текебаевнинг вазиятини “ўзгача” деб атаган эди. У сиёсатчининг президентликка номзод сифатида рўйхатга олиниб, олинмаслиги тўғрисидаги саволга аниқ жавоб бера олмаган.

Унинг айтишича, агарда тарғибот ишларининг юришида суд Текебаевни айбдор деб топса, у ҳолда сиёсатчи президентлик учун кураша олмай қолади.

МСК президентликка номзодларни 15 июндан бошлаб рўйатга ола бошлаган. Номзодларга қўйилган асосий шартлардан бири тарафдорларнинг ичидан 30 минг имзо тўплаш ва 1 млн сом сайлов гаровини тўлаш бўлиб ҳисобланади.

“Ата Мекен”нинг етакчиси коррупция ва товламачилик бўйича айбланмоқда ҳамда тергов изоляторида 26 февралдан бери ушлаб турилибди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева