Милиция: Маст ўсмир Ўшда аёлни уриб ўлдирди

738

Ҳуқуқ тартибот органлари пиёда кетаётган аёлни катта тезликда кетаётиб уриб юбориши натижасида ўлдирган 17 ёшли болани ушлашди. Экспертиза ҳайдовчини маст эканлигини кўрсатган.

Ўш шаҳар ИИБи хабарига кўра, 63 ёшдаги аёлни болалар боғчасининг ёнидаги пиёлар ўтиш жойида уриб кетган.

«Аёл зебрадан ўтиб, болалар боғчасига ишга кетаётган бўлган», — деб билдиришди Kloop.kgге ИИБнинг матбуот марказидан.

Милициянинг маълумотига кўра, аёлни «Ниссан Вингроуд» русумидаги автомобиль уриб кетган, рулда эса 17 ёшдаги йигит бўлган. Олган жароҳати сабабли аёл воқеа жойида жон берганю

Ҳуқуқ соқчилари хабарига кўра, машина 17 ёшдаги болага тегишли бўлмаган.

«Машина уники бўлмаган, у дўстидан сўраб турган. У дўстлари билан тахминан соатига 100 километр тезликда кетаётган бўлган. Экспертиза уни маст ҳолатда бўлганини кўрсатган», — дейишди милициядагилар.

Ҳайдовчи тергов изоляторига киритилган, машинани жарима майдончасига олиб келишган. Тергов ишлари бошланиб, мазкур факт бўйича жиноий иш қўзғалди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева