Түрк ширкати самолёт қулашидан халок бўлганларнинг яқинларини Анталияда дам олдиради

782

Дача-СУга қулаган самолётга эгалик қилган «ACT Airlines» авиакомпанияси билан турк суғурта компаниялари самолёт ҳалокатида қурбон бўлганларнинг 39 қариндошини Анталиядаги бир ҳафталик дам олишини молиялаштирди. Дам олиш билан бирга уларга руҳий ёрдам кўрсатилади.

Туркияга 39 кишини дам олгани келишини «ACT Airlines» билан турк суғурта компаниялари қўлга олган.

«Турк томон ҳалок бўлганларни ва жабрланганларнинг қариндошларини реабилитация қилиш бўйича бўлган сўзлашувларда қўйилган шартларнинг бири болаларга дам олишни ташкил қилиш эди», — деди Қирғизистоннинг вице-премьер-министр Мухамметкалий Абулгазиев.

Бир ҳафталик дам олиш маданий ва реабилитация қисмларидан иборат. Бундан ташқари уларга маънавий ёрдам ҳам кўрсатилади.

«ACT Airlines» авиакомпанияси бадалнинг бир қисми бўлган 42 млн сомни давлат ҳисобига ўтказиб берган. Ҳукумат бу маблағни авиакомпания тўлиқ суммани тўлаб бергандан кейин жабрланганларга тарқатиб беришни ваъда қилган.

Самолёт ҳалокатида жабрланганларга бу вақтгача бўлиштириб берилган 102 млн сомнинг маълумотини фавқулотда ҳолатлар министрлиги июнь ойида ошкор қилишини билдирган.

ФҲМнинг махсус ҳисобига келиб тушган маблағ Дача-СУнинг турғунларига ҳалокатдан тўрт ой ўтгандан кейин бўлиштириб берилган. Унда давлат маблағларни бўлиштириб берилганини ошкор қилишдан бош тортиб, буни жабрланганларнинг хавфсизлиги билан боғлаган.

«Боинг-747» «Манас» аэропортига яқин жойлашган Дача-СУ қишлоғига 16-январда қулаган.

Ҳалокат натижасида 39 киши, унинг ичида экипажнинг тўрт аъзоси қурбон бўлган. Давлат келтирилган зарарни 195 млн сом деб баҳолаган.