Ўш вилоятининг милицияси икки кун аввал Бишкек четида йўқолган уч болани топиб олди. Ҳуқуқ ходимлари воқеа сабабларини текширмоқда.
Милиция хабарига кўра, бедарак йўқолган болалар Ўш вилоятининг Ўзган районидан топилган. Болаларнинг барчасини аҳволи яхши.
«Улар қариндошлариникига кетгани аниқланди. Қандай қилиб ўлканинг бошқа жойига кетиб қолгани ҳозирча номаълум», — деб билдирди ИИББдагилар.
Чуй вилоятидаги Панфилов районининг милиционерлари бедарак йўқолган 12 ёшдаги Рамазанни, 9 ёшдаги Тахминани ва 8 ёшдаги Айгеримни икки кун давомида излашган.
Уч ёш бола Панфилов қишлоғидан 5-июнда чиқиб кетиб, уйларига қайтишмаган.
Қандай қилиб мактаб ўқувчилари 600 километрдан ортиқ масофага ўзи мустақил кетиб қолганини милиция текширмоқда.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова