БМТ бош котиби Қирғизистонга келади

669

Бирлашган миллатлар ташкилотининг бош котиби Антониу Гутерреш Қирғизистонга 11-июнда келади. У президент Алмазбек Атамбаев билан учрашиб, сўнгра 2010-йилдаги Ўш воқеалари муносабати билан ўтадиган тадбирларда иштирок этмоқчи.

Гутеррешнинг Марказий Осиё ўлкаларига сафари саккизидан 13-июнгача бўлиб ўтади.

БМТ бош котиби Қирғизистонга 11-июнда келади. У давлат раҳбари билан учрашмоқчи.

Президент билан учрашувдан кейин Гутерреш Ўшга келади. Бу ерда 2010-йилдаги Ўш воқеаларига бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Ўзбек ва қирғизлар орасидаги миллатлар аро можаро Ўш ва Жалолобод шаҳарларида 10дан 14-июнгача бўлган.

Финляндиялик Киммо Кильюнен раҳбарлигидаги халқаро комиссиянинг маълумоти бўйича миллатлар аро низода 470 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 74 фоизини ўзбеклар ташкил қилса, 25 фоизи қирғизлар, қолган бир фоизи эса бошқа миллатнинг вакиллари.

Бош котибнинг Марказий Осиёга сафари

БМТ бош котибининг сафари Остона шаҳридаги ШХТга аъзо ўлка раҳбарларининг кенгашига бориб, кейин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувидан бошланади.

Қирғизистонга келгандан кейин Гутерреш Туркманистонга бормоқчи. У ерда терроризм билан курашиш бўйича муҳокама бўлади. Сўнгра Тожикистон президенти билан учрашиш учун Душанбе шаҳрига учиб кетади.

Антониу Гутерреш — Португалиянинг собиқ премьер-министри ва БМТнинг 10-бош котиби.

Бу унинг БМТ бош котиби қатори Қирғизистонга биринчи сафари.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова