Садир Жапаровнинг суди 12 июнга жилди

645

Биринчи май район суди парламентнинг собиқ депутати Садир Жапаровнинг ишини кўриб чиқишни сиёсатчининг адвокатларидан бири оғриб қолгани сабабли 12-июнга жилдирди.

Жапаровнинг адвокатлари билдиришича, судда Жапаровнинг манфаатини ҳимоя қилган ҳамкасби Акин Токтоналиевга жараён бўлиши тўғрисида хабар қилишмаган. Улар билдиришича, Токтоналиев соғлиги сабабли судга келолмаган.

«Мана, Токталиевнинг аризаси, Садир Нургожоевич [Жапаров] ҳам рози бўлса керак. Шу сабабли суд мажлисни бошқа кунга жилдириш илтимоси. Жараёнларда бундан кейин ҳам бирга иштирок этгимиз келади», — деди Жапаровнинг адвокати Шарабидин Токтосунов.

Суд адвокатлар илтимосини қаноатлантириб, кейинги жараённи 12-июнга белгилади.

Тинглов очиқ тартибда ўтди, бироқ суд залига барча журналистлар киритилмади. Милиционерлар буни «залда бўш ўрин қолмагани билан» тушунтиришди.

Оқловчилар ва айбланаётган Жапаров ҳам тинглов жараёни бошланишидан аввал барча ҳолатларни судьядан суратга ва тасвирга олиш билан ўтказишни илтимос қилишди.

Бироқ суд раиси Эмилбек Кайипов биринчи мажлиснигина тасвирга олишга рухсат берган.

Муаллиф: Регина Им