Самолётнинг қулаши: Бадал бўйича маълумотлар суд орқали ошкор қилинмайди

713

Бишкекнинг районлар аро суди Super.kg порталининг фавқулотда ҳолатлар министрлигига қарши даъво аризасини инкор қилди. Суд ундириш учун етарли асослар йўқ эканлиги сабабли даъво аризасини қабул қилмаган.

Super.kg порталининг таҳририяти Дача-СУ қишлоғининг яшовчиларига 102 млн сомни қандай бўлиштириб берилгани тўғрисидаги маълумотни ошкор қилмагани учун ФҲМга қарши судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Даъво аризаси берилгандан кейин ФҲМ ҳун бўлиштирилгани тўғрисидаги маълумотни июнь ойида ошкор қилишини билдирган.

ФҲМнинг матбуот котиби Элмира Шарипова Kloop.kg билан бўлган суҳбатида билдиришича, ҳозирда маҳкама бўлиб ўтган воқеа бўйича 400 бетдан ортиқ маълумотни кўриб чиқмоқда.

Унинг сўзларига кўра, май ойида кўплаган фавқулотда ҳолатлар бўлгани сабабли ФҲМ бу маълумотни эълон қилмаган.

Ҳукумат ФҲМ ҳисобига келиб тушган маблағларни воқеадан тўрт ой ўтиб, 2017-йилнинг апрель ойида тақсимлаб берган.

Унда давлат маблағларни қандай бўлиштириб берганини ошкор қилишдан бош тортиб, буни жабрланганларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлаган.

«Боинг-747» турк самолёти «Манас» аэропорти яқинидаги Дача-СУ қишлоғига 16 январда қулаган.

Ҳалокат натижасида 39 киши, унинг ичида экипажнинг тўрт аъзоси қурбон бўлган. Давлат келтирилган зарарни 195 млн сом деб баҳолаган.

Қулаган самолётга эгалик қилган турк компанияси компенсациянинг бир қисми бўлган 42 млн сомни тўлаб берган. Компания ҳуннинг қолган қисмини тўлаб бергандан кейин ҳукумат мазкур суммани жабрланганларга бўлиштириб беришга ваъда берган эди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева