Айсулуу Тинибекова дунёдаги энг кучли уч полвон қизнинг бири

743

Қирғиз спортчиси, Осиё чемпиони Айсулуу Тинибекова халқаро кураш федерациясининг дунё рейтингида 3-ўринни олди. Яна уч қирғизистонлик спортчи энг яхши 20 спортчининг қаторига кирди.

Осиёнинг икки марта чемпиони Айсулуу Тинибекова май ойидаги дунё рейтингининг натижаси бўйича бир поғона кўтарилиб, халқаро кураш федерациясининг версияси бўйича энг яхши уч курашчи қизнинг қаторига кирди.

58 кг.гача бўлган вазнда 1-ўринни тўрт марта олимпиада чемпиони, япониялик Каори Ичо эгаллади. 2-ўринни Африка чемпиони Марва Амри банд қилди.

Россиялик Валерия Коблова 2-ўриндан 4-ўринга пастлаб, олдинги бешликни ҳиндистонлик Сакши Малик ёпди.

Тинибекова май ойида бўлиб ўтган Осиё чемпионати билан Исломиада ўйинларида икки олтин медални қўлга киритган.

Кураш бўйича Осиё чемпионатининг финалида Тинибекова ҳиндистонлик спортчига имконият қолдирмаган, Исломиада-2017да эса озарбайжонлик спортчи Алена Колесникни қийинчиликларсиз мағлуб қилган.

Эркакларнинг олдинги йигирматалигига Қирғизистондан уч спортчи кирган. Улар: Магомед Мусаев, Муслим Евлаев ва Эламан Догдурбек ўғли.

Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳиби Муслим Евлаев 74 кг оғирлик категориясида 8-ўринни эгаллади. У март ойида Яшар Догу-2017 турнирида дунё чемпиони россиялик Хетаг Цаболовни енгиб, олтин медални олган.

Евлаев май ойида кураш бўйича Осиё чемпионатида кумушга кейин Исломидада олтин медалга эга бўлган. Бу қирғиз спортчига дунё рейтингида 11 поғонага кўтарилишга шароит яратди.

70 кггача бўлган оғирлик категориясида 9-ўринни Венгриядаги дунё чемпионатининг бронза совринининг эгаси Эламан Догдурбек ўғли бўлса, 97 кг оғирликда Осиё чемпионатида бронза медаль ютиб олган Магомед Мусаев 19-ўринни олган.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Денис Богачов/«Бишкекчанка»