Торобаев «Де-факто» газетасини судга берди

587

«Онугуу-Прогресс» партиясининг раҳбари Бакит Торобаев «Де-факто» газетасини уни «Максим Бакиевнинг лойиҳаси» деб атагани учун судга берди. Торобаев президентликдан қулатилган Бакиевлар оиласи билан алоқасини инкор қилиб, газетадан воз кечиш ва компенсация тўлаб беришни талаб қилмоқда.

Президентлик учун курашаётган Торобаев ўзи ҳақидаги «Максим Бакиевнинг лойиҳаси» деб ёзган мақоласи учун «Де-факто» газетасига қарши даъво аризасини ёзди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, мақолада келтирилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва унинг қадри билан номусини доғ туширади. Торобаевнинг адвокатлари «Де-факто»нинг таҳририяти инкор қилувчи мақола чиқариб, 5 млн сом миқдорида ҳун тўлаб бериши кераклигини айтишмоқда.

«Де-факто»нинг мақоласи «Максим Бакиевнинг "лойиҳаси" Бакит Торобаев катта ваъадалар билан президентлик курашига отганди» деган ном билан эълон қилинган. Унда Торобаев парламент сайловида иштирок этиш вақтида КСДП билан «Республика — Ата-Журт» партияларидан ҳам пул сарфлангани айтилади. Мақоланинг муаллифи Торобаевга Максим Бакиев пул берганини айтади.

«Де-факто» газетасининг вакили Kloop.kgга даъво аризаси тўғрисида маълумоти йўқ эканлигини ва бундай маълумот нашрнинг бош муҳарририда бўлиши мумкинлигини айтди. Мақола нашр қилинаётган вақтдап бош муҳаррирдан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Максим Бакиев — хизматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли. У Қирғизистонда моддий товламачилик бўйича айбланмоқда. Олий суд Максим Бакиев мулкини мусодара қилиш билан сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Торобаев президент Бакиев вақтида 2009-йилдан 2010-йилгача фавқулотда ҳолатлар министрлигини бошқарган. 2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин у қолган ҳукумат аъзолари билан бирга истеъфога чиққан.

Сиёсатга Торобаев Омурбек Бабановнинг «Республика» партияси орқали қайта келган. Бироқ «Республика»нинг ичидаги бўлинишлардан кейин Торобаев бошқа сиёсатчилар билан бирга «Онугуу-Прогресс» партиясини ташкил қилиб, унга раҳбарлик қилган.

«Онугуу-Прогресс» 2015-йилдаги парламент сайловида иштирок этиб, Жогорку Кенешдаги 13 ўринга эга бўлган.

Торобаев Қирғизистон президентлигига курашишини билдирган. Президентни сайлаш жорий йилнинг 15-октябрида ўтади.

Президентлик сайловига иштирок этишини собиқ премьер-министрлар Темир Сариев билан Омурбек Бабанов, президентни қўллаган социал-демократлардан Сооронбай Жээнбеков ва мухолифатчи сиёсатчи Омурбек Текебаевлар айтишган.