Кобулда портлаш:80 одам ҳалок бўлиб, 300дан ортиқ киши жароҳат олди

779

Афғонистон пойтахтида юз берган портлаш натижасида камида 80 киши ҳалок бўлиб, 300дан ортиқ киши жароҳат олди.

Портлаш 31 май куни эрта тонгда президент саройи ва дипломатик ваколатхоналар яқинидаги мавзеда юз берди. Тахминларга қараганда, миналаштирилган автомобиль портлатиб юборилган. Портлаш тўлқини бир неча юз метрдаги иншоатларга ҳам зарар етказди.

Кобул полицияси вакили Басир Мужахиднинг айтишича, портлаш Германия элчихонасининг мустаҳкам кириш жойи олдида юз берган. Унинг сўзларига қараганда, портлаш юз берган элчихона атрофида бошқа муҳим идоралар ҳам мавжуд. Шу сабабли нишон қаерга қаратилгани хақида айтиб бўлмайди.

Кобул маркази қуршаб олинди. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Ҳужум нишони аниқланмади. Ҳозирча бирор бир гуруҳ портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Фото: «РИА Новости»