Сайловлар партияларнинг куч тақсимини кўрсатди

864

Марказий сайлов комиссиясининг раисаси Нуржан Шайлдабекова маҳаллий кенгашларга сайловда ҳукуматга келувчи сиёсий кучлар тизими ўзгарганини таъкидлади.

Мақоланинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан.

Бу билан у "Мекеним Кыргызстан", "Эламан" ва "Элдик" каби янги партиялар "Республика", "Бутүн Кыргызстан", "Ата-Журт" ва "Кыргызстан" каби бу вақтгача таниқли бўлиб қолган йирик партиялар билан курашиб, айрим ҳудудларда олдинга чиққанини таъкидлади.

Янги партияларнинг бу муваффақиятини мухолифат уларнинг ҳукумат партиясига кўмакчи бўлади деган сабаб билан изоҳласа, КСДП партиясининг вакиллари буни сиёсатдаги алмашув жараёни билан тушунтирди.

Сайлов натижаси

Маҳаллий кенгашларга қайта сайлашнинг якуни бўйича ҳукуматдаги КСДП партияси саккиз шаҳарнинг бештасида биринчи ўринни олди.

Жалолобод шаҳар кенгашини қайта сайлашда мухолифатдаги "Онугуу-Прогресс" партияси сайловчиларнинг 26,47 фоиз овозини олиб, дастлабки натижа бўйича тўққиз мандатга эга бўлди. Бу партия аввалгига қараганда бир мандат кўп олса, унинг иттифоқчиси бўлган "Ата-Журт" партияси бир мандатини йўқотди. "Кыргызстан" партияси икки, КСДП партияси бир мандатидан ажраса, "Республика" партияси аввалги сайловдаги ҳолатини сақлаб қолди.

Бу шаҳардаги сайловга янги иштирок этган "Мекеним Кыргызстан" партияси 13 фоиздан ортиқ овоз олиб, тўрт мандат олишга эришди. Бу ёш партия Айдаркен ва Қадамжон шаҳарларида биринчи ўринни олиб, бештадан депутатлик мандатини оладиган бўлди.

"Мекеним Кыргызстан" сиёсий партияси бошқа шаҳарларда ҳам иккинчи-учинчи ўринларга чиққан. Бундан ташқари "Эламан" ва "Элдик" номли янги партиялар Қораболта ва Новқат шаҳарларида иккинчи-учинчи ўринни олди.

Марказий сайлов комиссиясининг раисаси Нуржан Шайлдабекова бу билан маҳаллий кенгашлардаги сиёсий кучларнинг тизими алмашганини айтди:

- Партиялар бўйича жуда қизиқ натижалар келди. Айрим шаҳарларда биринчи марта сайловда иштирок этган янги партиялар энг яхши натижаларга эришиб, халқнинг ишончига эга бўлишди. Қирғизистон коммунистлар партияси Кўк-ёнғоқ шаҳрида иккинчи ўринни эгалласа, "Мекеним Кыргызстан" сиёсий партияси беш шаҳардаги маҳаллий сайловда иштирок этиб, юқори кўрсаткичларни қайд қилди. Бу маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда сиёсий кучлар тизимини ўзгарганини кўрсатмоқда.

Шундай бўлса ҳам айрим маҳаллий кенгашларга қайта сайлов натижасини мухолифат вакиллари янги сиёсий кучларнинг маҳаллий кенгашларга келиши қатори қабул қилмади.

"Янги авлод" ёшлар ҳаракатининг тенг ҳуқуқли аъзоси Мавлян Аскарбеков янги сиёсий партияларни ҳукумат партиясининг ёрдамчи-лойиҳаси деб ҳисоблайди. Мана шундай тактик юришлар орқали ҳукуматдаги КСДП партияси ўзининг жой-жойлардаги таъсирини сақлаб қолиб, ёрдамчи партияларнинг ёрдами билан маҳаллий кенгашларда кўпчилик коалиция гаровни режалаштирмоқда деган назариясини айтди.

Мавлян Аскарбеков айни дамда "Ата-Журт", "Кыргызстан" ва "Республика" сиёсий партиялари ҳукумат партиясига ва уларнинг ёрдамчиларига қарши туролгани йўқ деган фикрда:

- Янги ташкил қилиниб сайловда ютиб чиқаётган бу партиялар ҳукумат лойиҳаси. Сабаби ҳукумат партияси ўзга рақиб кучларга қарши туриш учун уларни қўллаб, маррага олиб чиқди. Энди шуларнинг ёрдами билан маҳаллий кенгашларда кўпчилик коалициясини қуришга катта шароит тузилди. Шу билан бирга ҳукумат партиясига рақиб бўладиган "Республика" ва "Кыргызстан" партиялари маблағга таянганда яна ютиб чиқиши керак эди. Бироқ натижа бошқача бўлди. Унинг биргина сабаби мазкур йирик моддий ресурслари бор бу партиялар ўтган сайловларда айтган ваъдаларини бажаришмаган. Бу мана шунинг натижаси. Шу сабабли улар ҳукуматнинг мазкур ёрдамчи партияларига ютқазишмоқда.

"Янги тўлқин қуръада"

Бироқ КСДП партиясининг вакиллари маҳаллий кенгашларга қайта сайлов натижасини ўзгартирмаган, ҳақиқий кўрсаткич эканлигини айтиб, унга нисбатан бир нечта сабабларни келтиришди. Уларнинг сўзларига кўра, ҳукумат партиясига рақиб қатори чиқадиган йирик ва бой таржимаҳоли бор сиёсий партиялар сўнги вақтларда бадалини кўтариб олишган. Уларнинг ўрнини янгидан тузилган ёш партиялар эгаллаб, айримлари маҳаллий кенгашларга сайловда муваффақиятга эришган.

Бу ҳақда билдирган КСДП партиясининг депутат Дастан Бекешов буни ҳукумат партиясининг қўлловига таянмаган, янги сиёсий кучларнинг тўлқини қатори белгилади:

- Бу вақтгача тўрт-беш қишлоқ миқёсида ёки бир шаҳардагина ишлаб, шу ердаги маҳаллий кенгашларнинг  сайловида иштирок этиб, тегишли овоз олиб юрган партиялар бор эди. Шуларнинг орасидан айримлари аввалгига қараганда масштабини кенгайтириб, бир неча ҳудудларда ютиб чиқишга улгиришди. Буни мен бошқа йирик партияларга қилган "сигнал" деб айтар эдим. шу сабабли улар энди катта партиямиз деб юрмай, ҳудудларда иш олиб бориши керак.

Ўтган якшанба куни шаҳарда ва 33 қишлоқда маҳаллий кенгашларга қайта сайлов бўлиб ўтди. Унга умумий 22 сиёсий партия иштирок этиб, уларнинг орасидан ўн тўрт партия етарли овоз олиб, ҳудудлардаги турли маҳаллий кенгашларга ўтди.