Бош прокуратура "Азаттык"қа қарши даъволаридан бирини қайтиб олди

730

 Бош прокуратура президент номусини ҳимоя қилиш бўйича «Азаттык» радиосига қарши бир даъво аризасини қайтариб олди. Бу президент Алмазбек Атамбаевнинг ўзи матбуот билан судлашмасликка маслаҳат бергандан кейин бўлди.

Бош прокурорнинг вакили Руслан Абдурахман Октябрь район судига «Азаттык» радиосига қарши даъво аризасини қайтариб олишни ўтинди. Суд илтимосни қаноатлантириб, матбуот воситасининг ҳисобини қамоқдан чиқарди.

Бироқ бош прокуратура иккинчи даъво аризани қайтариб олмаган.

Назорат органи «Азаттык»қа қарши даъво аризасини Атамбаевнинг маслаҳатидан кейин қайтариб олган.

Президент ўз позициясини матбуот воситаси охирги вақтда «мувозанатли ва ўйланилган» материалларни чиқара бошлагани билан тушунтирди.

Давлат раҳбарининг даъво аризасини қайтариб олиш тўғрисидаги таклифи Қирғизистонга «Азаттык» радиосининг директори Томас Кент келиб, Атамбаев билан учрашиб кетгандан кейин бир ярим ой ўтиб айтилган.

Унда томонларнинг бири ҳам Атамбаев билан Кент қандай фикрга келишганини айтишмаган.

Текширув бўлаётганда «Азаттык» радиосининг Қирғизистондаги бюросининг директори алмашди. Султан Каназаров бу хизматдан ўз ихтиёри билан кетди. Унинг раҳбари Айзада Касмалиева бўлди.

«Азаттык»қа қарши даъво аризалари

Бош прокурор Индира Жолдубаева Атамбаевнинг номи айтилган материаллар сабабли бу матбуот манбаасига қарши икки даъво аризасини берган.

Мақолаларнинг бирида мухолифатчи «Ата Мекен» партиясининг юристларини матубот йиғини тўғрисида гап бўлган. Улар Бишкек яқинида қулаган юк ташувчи «Боинг-747»даги юк Атамбаевнинг оиласига тегишли эканлигини айтишган.

Иккинчи материалда мухолифатчи Омурбек Текебаевни Кипрда Атамбаевнинг тадбиркорлик ишлари бор эканлиги тўғрисида билдируви бўлган.

Бош прокуратура матбуот воситаси давлат раҳбарининг номусини топташ, ҳақиқатга тўғри келмаган хабарни тарқатишда айблаган. Назорат органи маънавий зарар қатори матбуотдан умумий 20 миллион сом ундириб беришни талаб қилган.

Бироқ манбаа қўйилган даъволар асоссиз эканлигини, сабаби бу юристларнинг ва депутатларнинг айтганларини сўзма-сўз ёзганини билдирган.

Муаллиф: Анна Капушенко