Шиддатли ёмғир, довул оқибатида Россиянинг Москва шаҳрида 11 киши ҳалок бўлиб, 50 дан ортиқ киши жароҳат олди. Москва атрофидаги 18 мингга яқин киши электр манбаидан маҳрум бўлди.
Москва соғлиқни сақлаш департаментининг хабарига кўра, довул оқибатида 11 киши ҳалок бўлиб, 50 дан ортиқ киши жароҳат олди. Барча жароҳатланганларга Москва касалхонасида ёрдам кўрсатилмоқда.
«Довул натижасида ҳалок бўлганлар бор, қирқдан ортиқ киши тиббий ёрдам учун мурожаат қилишди. Мен ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлигимни билдираман», — деб ёзади Москва мэри Сергей Собянин ўзининг “Твиттер” саҳифасида.
В результате урагана есть погибшие, более 40 человек обратились за медицинской помощью. Мои соболезнования родным и близким погибших
— Сергей Собянин (@MosSobyanin) May 29, 2017
Собянин шунингдек, довул оқибатларини бартараф қилиш учун мэрия барча имконларни ишга солаётганини қўшимча қилган.
Разрушительный ураган повалил несколько сотен деревьев. Принимаем необходимые меры по ликвидации последствий стихии
— Сергей Собянин (@MosSobyanin) May 29, 2017
Довул дарахтлар, реклама устунлари, қурулиш конструкциялари ва томларни учириб кетган. Москва атрофида 18 мингга яқин киши электр манбаидан маҳрум бўлди.
Шамолнинг тезлиги бир сонияда 28 метрга етган бўлишига қарамай, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги аҳолини хавфдан огоҳлантирмаган. Душанба куни вазирлик расмийлари «ноқулай об-ҳаво кўриниши» эҳтимоли ҳақида маълум қилишган.
Бу каби довул бундан 19 йил аввал, 1998 йили пойтахтда содир бўлиб, қаттиқ шамол оқибатида ўнлаб кишилар вафот этган эди.
Муаллифлар: Даниил Ляпичев, Нуржамал Жанибекова