Биринчи май район суди Салянова адвокатининг илтимосини қаноатлантириб, ишни Ленин район судига ўтказиб берди. Салянова Максим Бакиевнинг адвокати лицензиясини «ноқонуний узайтирган» деб айбланмоқда.
Биринчи май район судида 29-майда собиқ бош прокурор Аида Саляновага қарши қўзғалган жиноий иш бўйича биринчи суд жараёни бўлиб ўтди.
Судья Мирлан Термечиков ишни Ленин район судига ўтказиб бериш тўғрисида Салянованинг адвокати Чинара Жакупбекованинг илтимосини қаноатлантирди.
Жакупбекова Биринчи май район суди судьялари унинг ҳимояси остидагилар «бир томонлама қарамоқда» деган фикрда.
«Агар иш Бишкекнинг Биринчи май район судида бўлса, уларнинг бизнинг ишга бир томонлама қарайди деб ўйлайман» , — деди у.
Судья ишни ўтказиб бериш тўғрисидаги қарорини Алексей Елисеевга лицензия бераётган вақтда судланувчи Юстиция министрлигини бошқаргани билан асослади. Муассаса Ленин райони ҳудудида жойлашган.
Давлат айбловчилари ишни бошқа судга ўтказишга қарши бўлишган, сабаби терговни Биринчи май районида жойлашган миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг ходимлари олиб боришган.
Аввалги суд йиғинида Салянованинг адвокати келмаганлигидан бир ҳафтага жилдирилган.
Саляновага қарши жиноий иш
Аввалги бош прокурор ва ҳозирги мухолифатчи «Ата Мекен» фракциясининг депутати Аида Саляновага қарши жиноий иш 2016-йилнинг декабрида «Ваколатларини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича қўзғалган.
Бош прокуратура Салянова юстиция министри бўлган вақтда Максим Бакиевнинг адвокати Алексей Елисеев лицензиясини қонуний узайтириб берган деб ҳисоблайди.
Аида Салянова — «Ата Мекен» фракциясидаги президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилган уч мухолифатчи сиёсатчининг бири.
Жиноят ишлари партия раҳбари Омурбек Текебаевга ва Алмамбет Шикмаматовга ҳам қарши қўзғалган.
Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевскийга «Мегаком» уяли операторини бошқаришга йўл очиб бериш учун ундан 2010-йили бир миллион доллар пора олган деб айбланмоқда.
Шикмаматовга қарши «Хизматдаги ўзгартириш» ва «Порахўрлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.
Текебаевни, Шикмаматовни ва Саляновани махсус хизматлар «Мегаком» уяли оператори акцияларини сотишда манфаатдор бўлган деб гумон қилишмоқда.
Бош прокуратуранинг мухолифатчи сиёсатчиларга бундай қизиқиши учовига ҳам Конституцияга киритилувчи президент таклиф қилган ўзгартиришларга қарши чиқишгандан кейин пайдо бўлган. Референдум 11-декабрда ўтиб, Конституцияга киритилувчи ўзгартиришлар қабул қилинган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева
Сурат: «АКИпресс»