Иссиқкўл соҳилидаги муҳолифатчи Жээенбековнинг аёлига қарашли коттедж ёниб кетди

679

Иссиқкўл вилоятининг Бостери қишлоғидаги «Асил-Таш» пансионатида парламентнинг собиқ депутати ва мухолифатчи Равшан Жээнбеков аёлининг коттеджи ёниб кетди. Сиёсатчининг ўзи коттеж атайлаб ўт қўйлганини, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Жээнбеков мухолифатчи бўлганлиги сабабли ҳеч нарса қилолмаяпти деб ҳисоблайди.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги 28 майда тунда «Асил-Таш» пансионатида икки қаватли коттедж ёниб кетганини хабар қилди. Муассасанинг маълумотига кўра, ёниб кетган майдон умумий 300 квадрат метрни ташкил қилди. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.

Ёниб кетган коттежнинг эгаси — мухолифатчи собиқ депутат Равшан Жээнбековнинг турмуш ўртоғи.

Жээнбеков Kloop.kg билан бўлган суҳбатда оиласининг мулкини ким ёқиб юборганини билишини айтди. Собиқ депутатнинг сўзларига кўра, бу иш пансионатларнинг ерини тортиб олиб юрган кишиларнинг қўлидан келади. Бироқ унинг сўзларига кўра, давлаторганлари унинг мухолифатдаги фаолияти сабабли ҳеч нарса қилолмаяпти.

«Биз ариза ёзамиз, олдин Атамбаевгача ёзганмиз, бироқ муҳолифатдаги сиёсатчи бўлганлиги учун ҳукумат ҳеч қандай чора кўрмаган», — деб ҳисоблайди Жээнбеков.

Собиқ депутат «босқинчилар» унинг оиласига тегишли пансионатнинг ичида икки гектар ерни олдин эгаллаб олишганини айтди.

«Бу чегарадан чиқиш! Кўплаган пансионатларнинг эгалари бундай нарсаларни айтишдан қўрқишади. Улар доим тўнаб кетамиз, ёқиб кетамиз, калтаклаб кетамиз деб қўрқитишади», — деди у.

Бундан ташқари собиқ депутат электр сими туташувини инкор қилди, сабаби коттежда электр ўчирилган.

Ёнғиндан келтирилган зарарни Жээнбеков 50 минг долларга баҳолади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева