Атамбаев: Ўлкада пул учун вазиятни беқарорлаштиришга тайёр разиллар кўп

733

Президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистон қуролли кучларининг 25 йиллик байрамида сўзлаётиб, ўлкада грант учун «миллатлар аро келишмовчилик чиқариш" ҳисобидан манфаат излаган "разиллар кўп» эканлигини айтди. Давлат раҳбари бу сўзлар айнан кимга қаратилганини очиқламади.

Атамбаев дунёдаги «оддий бўлмаган» вазиятларни муҳокама қилаётиб, Қирғизистонда ҳам грантлар ҳисобидан «вазиятни кескинлаштираётган разиллар етарли» эканлигин билдирди.

«Дунёда ва минтақада вазият барқарор эмас. […] Халқаро терроризм кучаймоқда. Ўлкамизнинг ичида ҳам грант ёки сиёсий балл үчүн вазиятни кескинлаштириб, воқеадан, миллатлараро ва чегарадаги келишмовчиликларни пайдо қилгиси келаётган худбинлар кўп», — деди у.

Кейин Атамбаев сўзига ойдинлик киритиб, яқинда бўлган келишмовчиликдан кейин қирғиз-ўзбек чегарасига борган сиёсатчилар тўғрисида сўзлаётганини билдирди. Бироқ у ўз сўзида уларнинг номини айтмади, гап Ўзбекистон билан чегарадаги қайси воқеа тўғрисида эканига ҳам аниқлик киритмади.

Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ўртасида чегара можаролари кўп бўлади.

Чегарадаги охирги йирик можаро 2016 йилнинг мартида бўлган, унда Ўзбекистоннинг милиция ходимлари вертолётларини баҳсли ҳудуд бўлган Ўнғор-Тоққа қўндириб, Ўрта-Тўкай (Косонсой) сув омбори атрофидаги қирғиз назоратчиларини олишни талаб қилишган.

Ўзбек милиция ходимлари тоғда бир ойга яқин туриб, баммо шундан кейин улар «ҳеч қандай талабсиз» чиқариб кетилган.

Бундан ташқари ўз сўзида президент ҳукумат билан парламент 2018 йилга нисбатан қуролли кучларнинг ҳаражатини кўпайтиришни режалаштиришаётганини билдирди.

Бу президент Атамбаев фуқаровий ва сиёсий арбобларни хорижий грантларнинг ҳисобидан «вазиятни кескинлаштираётгани учун» айблаган биринчи ҳолат эмас.

2016 йили баҳорда Атамбаев Қирғизистон аёлларини Оналар куни билан қутлаётиб, ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова ва Толокан Исмаиловани «сотқин» деб атаб, уларни «грантларни оқлашаётгани учун» айблаган.

Бунга жавоб тариқасида ҳуқуқ ҳимоячилари президентни туҳмат қилгани учун судга беришган. Бироқ барча инстанциядаги судлар уларнинг Атамбаевга қарши даъвосини кўриб чиқишмаган.

2017 йилнинг апрелида ҳам Атамбаев давлат ҳукуматдан мустақил ташкилотлар грантларни оқлаб одамларга «бегона қадриятларни» сингдиришга йўл бермаслик кераклигини айтган.

«Ҳуқуқ ҳимоячиларининг, мухолифатчиларнинг ва ҳукуматнинг эркин ташкилот вакилларининг ниқобига яшириниб олган амалда пулини оқлаётган айрим тадбиркорлар одамларга бегона қадриятларни суқиб, болаларимизни манқурт қилишига йўл бермаслигимиз керак», — деган у.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова