Сайловда мустақил кузатувчиларнинг фаолияти чекланиши мумкин

861

 

Олдиндаги президентлик сайловида эркин кузатувчиларнинг ишини чеклайдиган ўзгартиришларнинг муаллифи Мухтарбек Айнакулов уларни қабул қилиш нима учун аҳамиятли эканлигини тушунтириб берди. Таклиф қилинган ўзгартиришларга кўра, кузатувчилар ҳар бир сайлов участкасига боролмайди ва сайлов комиссияларининг тартиб бузарликлари тўғрисида маълумот беролмайди.

Депутатнинг сўзларига кўра, эркин кузатувчилар ташқи ҳомийлар томонидан молияланиб, сайлов натижасига таъсир кўрсатиши мумкин.

«Биз гувоҳи бўлганимиздай, ҳукуматнинг эркин ташкилотлари сиртдан молияланади. Улар баъзан қайсидир партиялар, номзодлар манфаатдор бўлган вақтлар ҳам учрайди», — деб ҳисоблайди Айнакулов.

Таклиф қилинган ўзгаришларга кўра, ҳукуматнинг номидан биргина кузатувчи кела олади. Унга бир сайлов участкасидан бошқа сайлов участкасига бориш таъқиқланади. Ташаббусчи кузатувчиларнинг камайиши уларнинг ҳуқуқини камайтирмайди деб ҳисоблайди.

«Бу ерда мен ҳеч қандай ҳуқуқ камайтириш ҳолатини кўрмадим. Сони озайиб қолса бу хавфли эмас», — деб ҳисоблайди депутат.

Айнакулов партияларнинг кузатувчилари адолатли сайлов ўтказишдан манфаатдор эканлигини айтмоқда. Депутат ҳукуматнинг эркин ташкилотларнинг вакилларини сайловда иштирок этишини ҳеч ким тақиқламаганини билдирди.

Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари «Сайлов тўғрисида»ги қонунга кўра, таклиф қилинаётган ўзгартиришлар уларнинг ҳуқуқларини бир қанча чеклайди деган фикрда.

«Адилет» юридик клиникасининг вакили Бектур Осмонбаев бир ташкилотдан борган бир кузатувчи икки томонга қаролмайди, таклиф қилинган ўзгартиришлардаги ҳукуматдан эркин ташкилотлар учун аккредитация тўғрисидаги талаб қўшимча тақиқ бўлади деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари кузатувчилар сайлов комиссияларининг қонун бузарликлари тўғрисида арзлана олишмайди.

«Унда кузатувчи интизом бузарликни рўйхатга олади, лекин бу тўғрисида арзлана олмайди», — дейди Бектур Осмонбаев.

Осмонбаев бундай талаб кузатувчининг ишини аҳамиятини бекор қилади деб ҳисоблайди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова ҳам ҳукуматдан эркин ташкилотлар ишини чеклаётганини билдирди. У бундай ўзгартиришлар нима сабабдан таклиф қилинаётганини билиш учун қонун лойиҳасининг муаллифи дебатга чақирди.

«Агар Ошурахунова унинг ҳуқуқлари чекланяпти деб ҳисобласа, демак қонунни шундай тушунар экан. […] Бизнинг КСДП партиямиз доимо адолатли сайловга интилади», — деди қонун лойиҳасининг муаллифи.

Муаллифлар: Азамат Каработоев, Нуржамал Джанибекова.

Сурат: «Спутник»