Президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистонда давлат раҳбарини сайлаш 15 октябрда ўтишини эълон қилди. Шундай бўлса ҳам парламент сайловининг санасини қабул қилмаган.
Атамбаев президентлик сайловининг муддати 29-майда Қирғизистон қуролли кучлари кунини нишонлаш вақтида билдирди.
Давлат раҳбари ўзининг бу сўзини сайловнинг санасини парламент томонидан расмий қабул қилинмаганини айтиб юборди.
Собиқ президент билан марказий сайлов комиссиясининг раҳбари Нуржан Шайлдабекова давлат раҳбарини сайлаш куни қатори 19 ноябрни тайинлашган. Бу сана ҳам Жогорку Кенешда расмий қабул қилинмаган.
Шундан сўнг президентлик сайловининг муддати бўйича тортишувлар бошланган. Муҳолифатчи «Ата Мекен» фракцияси сайловни бу йил августда ўтказишни таклиф қилган.
Партия юристларининг фикрича, сайловдан кейинги қоидалар 53 кунга чўзилиши мумкин. Агар сайлов ноябрнинг охирида ўтиб қолса, Атамбаев иккинчи декабрда хизматини ўтказиб бериши керак. Унда ўлка қирқ кун давомида президентсиз қолади.
Президенчи КСДПнинг раҳбари Иса Омуркулов сайловни 15 октябрга жилдиришни таклиф қилган.
Сайлов кунини 15 октябрга жилдириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентда иккинчи ўқишдан ўтди. Бироқ депутатлар бунинг учун учинчи ўқишда ҳам овоз бериши керак. Шундан сўнг Атамбаевга имзолагани жўнатилади.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова