28-майда Жалолобод шаҳар кенгашини муддатидан аввал сайлашда «Онугуу-Прогресс» партияси ғолиб бўлиб, КСДП эса иккинчи ўринда. Шаҳар кенгашининг депутатлари спикерни сайлай олмай, шаҳар бюджети қабул қилинмай қолгандан кейин тарқаб кетишни эълон қилишган.
98 фоиз сайлов участкаларидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, Жалолобод шаҳар кенгашида «Онугуу-Прогресс» партияси тўққиз мандат олиб, ғолиб бўлди.
Кейин саккиз мандатни президентга қарашли КСДП олди. Умумий шаҳар кенгашида 31 депутатлик ўрни бор.
Жалолобод шаҳар кенгашини сайлаш депутатлар кўпчилик коалиция билан мухолифатчи ўртасидаги фикр келишмовчилиги сабабли тарқаб кетишганини эълон қилишгандан сўнг ўтган.
2016 йилнинг 11 декабридаги сайловдан кейинги фракцияларнинг таркибига президентчи КСДП кирмай қолган. Социал-демократлар партияларнинг бирини ўз томонига авраб, кўпчилик коалицияни тарқатиб юборишган.
КСДП қўшилган янги коалиция тузилгандан кейин икки мухолифатчи партия шаҳар кенгашининг йиғинларига келишмаган. Шаҳар кенгаши раисни сайлай олмай, шаҳар бюджети қабул қилинмаган.
Натижада сайловдан тўрт ой ўтиб, депутатлар тарқаб кетишганини эълон қилишган.
28-майдаги сайловда саккиз шаҳар кенгаши қўшилган яна 40 аҳоли пункти турғунлари овоз беришди.
Саккиз шаҳар кенгашидан президентчи КСДП бешида ғолиб бўлди. Қолган учтасида «Мекеним Киргизстан» ва «Онугуу-Прогресс» партиялари биринчи ўринни олишди.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова