Майлуу-Сув: Ер кўчки сабаб бузилган йўл янгитдан қурила бошланди

597

Жалолобод вилоятида ҳукумат Майлуу-Сув шаҳрининг Сари-Бээ қишлоғи билан боғлаган янги йўлни қура бошлади. Йўлни бир ой ичида қуриб битиришга ваъда беришмоқда.

Ҳукумат Майлуу-Сув билан Сари-Бээ қишлоғини боғлаб турувчи 700 метр узунликдаги янги йўлни қура бошлашди.

Транспорт министрлигининг маълумотига кўра, йўл бир ойнинг ичида қуриб битирилади.

Аҳоли пунктларини бирлаштирган трассани ер кўчки бузгандан кейин қишлоқ турғунларига тоғдаги сўқмоқ йўллар билан шаҳарга боришга тўғри келган.

Сари-Бээ қишлоғида ер кўчки 28-апрелда бўлиб, табиий офат йўлни бузган ва дарё оқимини тўсиб қолган.

Турғунларнинг уйларини сув қоплаб, 100дан ортиқ оила жабрланган. Воқеада ҳеч ким жабрланмаган, яшовчилар хавфли ҳудуддан чодирларга кўчирилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева