Йўл халокатининг қурбонларини хотирлаш юриши бўлмай қолди

566

Ички ишлар министрлиги йўл ҳалокатлари қурбонларини хотирлаш муносабати билан ўтказилувчи юришни ўтказишни Россиянинг патриархи Бишкекка келганлиги сабабли таъқиқлади.

Фаоллар пиёда юриш ўрнига Горький номидаги скверда учрашувни ўтказишди.

«ИИМ бизнинг юришни суд орқали расмий таъқиқлади. Тадбирни сквердаги учрашув билан чеклашди. Қарорни кейинчалик жўнатиб қўямиз», — деди тинчлик юришининг ташкилотчилари Айгерим Усонова.

Акциянинг яна бир ташкилотчиси Бахадир Кадиров қўшимча қилишича, юриш иштирокчиларининг ҳукуматга даъвоси йўқ.

«Биз ҳукуматдагилардан бу муаммога эътибор қаратишини сўраймиз», — деди у.

Ташаббусчиларнинг режаси бўйича Бишкекдаги пиёда юриш Горький скверидан Рискулов кўчаси орқали Эмен паркидаги Курманжан Датканинг ёдгорлигигача ўтиши керак эди. Акция #ПомолчатьЧтобыБытьУслышанным хэштеги билан ўтди.

Сўнги тўрт ой ичида йўл транспорти ҳалокатидан 200га яқин киши ҳалок бўлган бўлса, уларнинг ўн нафари ёш болалар.

Статистикага ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қарши чиқишган. Улар ҳукуматдан пойтахт йўлларида хавфсизликни таъминлашни талаб қилишди.

Муаллиф: Метин Жумагулов