Қамоқдаги Садир Жапаровнинг суди июнь бошида бўлади

550

Собиқ депутат Садир Жапаровнинг қариндошлари берган хабарга кўра, мухолифатчининг суди июнь ойининг бошида бўлади. Жиноий иш судда кўриб чиқилгунча унинг ТИЗО бирдаги қамоқ муддатини узайтиришган.

Сиёсатчининг аёли Айгул Жапарованинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғининг қамоқ муддатини 28-майдан суд жараёни бошлангунча узайтиришган. Қарор яширин турда чиқарилган.

Бу Жапаров муддатини узайтирилган биринчи ҳолат эмас. Олдин суд сиёсатчини апрелнинг охиридан 28-майгача қамоқда қолдирган эди.

«7 ёки 8-июнда суд бўлишини айтишди. Текширув ишлари битди, МХДҚнинг терговчилари ишни бош прокуратурага ўтказиб беришди, улар ҳам текшириб ишни судга жўнатди», — деди у.

Жапаров ҳозирги кунгача №1 тергов изоляторида.

Жапаров «Жиноятда иштирок этиш», «Гаровга бориш», «Ҳукумат вакилига куч ишлатиш», «Бебошлик», «Қотиллик» моддалари бўйича айбланмоқда.

Тергов версияси бўйича Жапаров 2013-йили Кумтордаги митингни молиялаб, Иссиқкўл вилоятининг губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олишга буйруқ берган.

Каптагаевнинг ўзи эса Жапаровга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқ эканлигини билдирган.

Жапаров Қозоғистонда тўрт йил яшагандан кейин 2017-йилнинг 25-мартида МХДҚда сўроқ бериш учун Қирғизистонга қайтиб келган. Уни қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиши билан ушлаб, тергов битгунча ТИЗО 1га қамашган.

Унинг қамалишига қарши тарафдорлари МХДҚ олдида митинг ўтказиб, сиёсатчини бўшатишни талаб қилишган. Ҳукумат митингчиларнинг талабини бажармаган.

Митинг иштирокчилар билан милиция ўртасида тўқнашувга сабаб бўлган. Тартиб соқчилари юзлаган кишиларни ушлаб, уларни маъмурий жазога тортишган.

12 кишига қарши «Бебошлик», «Давлат мулкига зарар келтириш» ва «Ҳукумат вакилларига бош эгмаслик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган. Уларнинг орасида Жапаровнинг ўғли ва қариндошлари ҳам бўлган.

Жапаровнинг қариндошлари қамоққа олингандан кейин сиёсатчининг ТИЗОда қўли ва бўйни кесилгани хабар қилинган.

У ўзига келгандан кейин нима учун бундай қилганини эслай олмаслигини, сабаби шок ҳолатида бўлганини айтган.

Муаллиф: Александра Титова