Ҳиндистоннинг терма жамоасининг мураббийи: "Қирғизистонни мағлуб этиш осон бўлмайди"

674

Ҳиндистоннинг футбол бўйича терма жамоаси бош мураббийи Стивен Константин олдинда бўладиган Осий кубогининг квалификация босқичи тўғрисида ўзининг фикрини билдирди.

Константин Ҳиндистоннинг First Post нашри билан суҳбатлашиб, Осиё кубогининг финалига шогирдларининг чиқиши тўғрисида айтиб берган. У ўз сўзида Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйинга ҳам тўхталиб ўтди.

Ҳиндистон жамоасининг маслаҳатчисининг таъкидлашича, Қирғизистонга қарши ўйиннинг аҳамияти катта. Бу ўйинлардаги ғалаба жамоаларга ФИФА рейтингида юқори кўтарилиши имконини беради ва жамоаларга гуруҳ ўйинларидан Осиё кубогининг финалига чиқиш учун уч очко олишга имкон яратади.

«Жамоага келишдан мақсадим, дунё рейтингининг энг яхши юзталигига кириш бўлган, буни бажаролдим. Янги мақсадим — рекорд 93-ўринга кўтарилиш. Бироқ ҳозир Осиё кубогига квалификация олиш аҳамиятлироқ бўлганлиги учун Қирғизистонни ютиб олиш керак, бу ўйин осон бўлмайди», — деди Константин.

Ҳиндистон бош мураббийининг сўзларига кўра, Қирғизистон билан учрашгунга қадар синов учрашувини ўтказишади.

«Квалификация ўйинлари олдида Непалга қарши ўйинни ўтказамиз. Бошида кучлироқ рақиб билан ўтказишни режалаштиряпман, имкони бўлса постсовет диёридаги жамоларнинг бири билан. Бироқ Ўзбекистон жаҳон чемпионатига саралаш билан машғул, Туркманистон эса ўз майдонидаги учрашувга тайёрланмоқда», — деб билдирди Ҳиндистоннинг мураббийи.

Осиё кубогининг квалификация босқичидаги гуруҳ ўйинлари Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида 13-июнда бошланади. Учрашув асосида жамоалар ҳисобида уч очкодан бўлади.

Квалификация босқичининг биринчи ўйинида Қирғизистон Макао жамоасини 1:0 ҳисобида енгиб олган. Худди шундай ҳисоб билан Ҳиндистон Мьянма майдонида ғолиб бўлган.

Иккинчи турда Ҳиндистон билан Қирғизистоннинг терма жамоалари муҳим уч очко учун беллашиб, бу эса жамоларнинг бирига A гуруҳидан сараланиб чиқишга ёрдам беради.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Getty Images