«Қирғиз кўзи ожизлар ва кар-соқовлар жамияти» вакиллари 17 йил давомида уларнинг раҳбари давлат ажратган пулни тўғри бўлиштирмаётганини билдиришмоқда. Жамият раҳбарияти уларнинг даъволарини «сафсата ва популизм» деб баҳолади.
Бирлашма Молия министрлигининг хатига таяниш билан 2001-йилдан бошлаб у ҳар йили 34 миллион сом миқдорида субсидия олиши керак эди деб ҳисоблайди.
Бу пулнинг ьир қисми эшитиш аппаратларини, ҳассаларни, сўзловчи смартфонларни сотиб олишга сарфланиши керак эди. Бошқа қисми эса ўқув-ишлаб чиқариш ишхоналарида ногиронлар учун иш ўринларини тузишга сарфламоқчи.
Бироқ жамият вакиллари улар сўз бўлаётган нарсаларнинг бирортасини ҳам олмаганини айтишмоқда.
«Биз давлатнинг бу пулини қаерга кетаётганини билгимиз келади, сабаби 17 йил ичида жамоат бирлашмаси бирорта ҳам иш ўрнини ташкил қилмаган. Бироқ 11 ўқув-ишлаб чиқариш ишхонасининг кенг майдонлари хусусий фирмаларга ва одамларга ижарага берилади. Ижарадан тушган пул қандай бўлиштирилиши бизга номаълум», — деб ёзилади жамиятнинг парламентга ёзган хатида.
Жамият вакиллари ногиронлар учун бўлинган турар-жой ноқонуний бўлиштирилаётганини ҳам айтишмоқда. Бирлашма аъзолари 44 уй саломатлиги яхши, ишга яроқли одамларга берилиб кетганини билдиришди. Берилган уйларнинг умумий баҳоси 89 миллион сомдан ошади.
Жамият раҳбари Марат Ташбаев раҳбариятга айтилган даъволар «популизм ва сафсата» эканини айтди.
«Молия министрлигининг пулини биз нақд олмаймиз, бизга қўшимча нарҳ солиғига (ҚНС) енгиллик берилади. Айтайлик, биз қаламни беш сомга оламиз дейлик, кейин ўша ҚНСини давлат ўз маблағи билан ёпиб беради. Эл буни тушунмай арзланмоқда», — деди у.
Ташбаевнинг сўзларига кўра, раҳбарият буни ҳужжатда исботлай олади, бу бўйича судни жамиятнинг раҳбарияти 2016-йилнинг кузида ютиб олган.
«Уларнинг уяти йўқ, биз судларнинг барчасини ноқонуний асосда ютиб олганмиз. Биз давлат маблағининг ҳисобини берамиз. Ўша техникани ололмаяпмиз деб арзлангани бўлмаган гап ва популизм», — деди Ташбаев.
Муаллиф: Метин Жумагулов