Бишкек мэрияси 51 миллион сомга кўчат сотиб олмоқчи

507

«Зеленстрой» муниципал ишхонаси 51 миллион 350 минг сомга дарахтларни ва буталар кўчатини сотиб олишга танлов эълон қилди.

Мэрия дарахтларнинг ва буталарнинг: қайин, акация, липа, клён, чинор ва бошқаларнинг кўчатларини сотиб олишни режалаштирмоқда.

24.kg маълумот агентлигининг хабарига кўра, рўйхатда майда баргли липанинг 600 кўчати бор, уни сотиб олишга 6 миллион 600 минг сом сарфлаш режаланган. Липанинг бир кўчати 11 минг сом туради.

Умумий олганда 11 мингдан ортиқ кўчат чотиб олишга 51 миллион 350 минг сом сарфламоқчи.

Ҳозир шаҳар етакчилиги Бишкекдаги йўлларни қайта қуриш учун дарахтлар билан кўчатларни кесмоқда.

2017-йилнинг мартида мэрия шаҳар марказида 100га яқин дарахтни кесган. Мэрия мутахассислари дарахтларни «авария ҳолатда» деб ҳисоблашган.

2017-йилнинг майида Токтоналиев кўчасини кенгайтиришга боғлиқ мэрия 1000 дарахтни кесмоқчи бўлган. Маҳаллий турғунларнинг норозилигидан кейин ҳукумат ўсимликларни сақлаб қолиш учун имкони борича ҳаракат қилишга ваъда берди. Бироқ мэрия вакилларининг сўзларига кўра, йўлни кенгайтиришга тўсқинлик қилган дарахтлар барибир кесилади.

Муаллиф: Метин Жумагулов