«Вечерний Бишкек»нинг собиқ эгаси бўйича суд 5 июнга жилдирилди

535

Свердлов район суди «Вечерний Бишкек» нашрининг аввалги эгаси Александр Кимнинг ишини кўриб чиқишни бешинчи июнга жилдирди. Томонларнинг адвокатлари материаллар билан танишиб чиқиш учун суд мажлисини кейинга қолдиришни илтимос қилишди.

Свердлов район суди адвокатларнинг йиғинни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирди.

Адвокатларнинг сўзларига кўра, улар бу ишга кейин қўшилганлиги сабабли жиноий иш материаллари билан танишиб чиқишга улгурмади.

Ким ваколатларини суистеъмол қилган, омонат топширилган мулкни эгаллаб олиб, чиқаса қилган деб айбланмоқда. Тергов версияси бўйича Ким «Вечерний Бишкек»дан 2015-йили, нашр бошқа кишининг қўл остига ўтганда ҳам дивиденд олиб турган.

«Бу суд жараёни сиёсий тарзда. Дивиденд бўлиштиришда ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқ, бу ерда эса давлат барча ваколатларини ўртага солиб аралашмоқда. Кулгили» – деди Ким.

Ким ўзига қарши очилган жиноий иш асоссиз деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, у 2015-йили нашрдан дивиденд олишга ҳақли бўлган. Кимнинг сўзларига кўра, у бу тўғрисидаги ҳужжатларни терговчиларга кўрсатган, бироқ турговчилар уни эътиборсиз қолдирган.

«Вечерний Бишкек» бўйича иш

Александр Ким 2015-йилнинг 1-сентябригача «Вечерний Бишкек» нашрининг эгаси бўлган. Суд текшируви 2014-йилнинг кузида, газетанинг тенг ҳуқуқли аъзоси Александр Рябушкиннинг аризаси сабабли бошланган.

Рябушкин нашр акцияларининг ўзи 2000-йили айрилган қисмини сотиб олгиси келган. Унинг улушидаги акцияларни собиқ президент Аскар Акаевнинг куёви Адил Тойгонбаев сотиб олган.

Рябушкиннинг сўзига кўра, бу шартнома босим остида тузилган, шу сабабли у 50 фоиз акцияларни ва нашрни 15 йил ишлагани учун 15 миллион долларни қайтариб беришни илтимос қилган.

Суд қарори билан у Кимга тегишли бўлган акцияларга эга бўлиб қолган. Шундан сўнг «Вечерний Бишкек»да директорлар таркиби алмашган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: «Вечерний Бишкек»