Фракциялардан чиққан депутатлар парламентдаги ўрнидан ажратилмайди

532

Парламент вакиллари фракциялардан чиққан депутатларни мандатидан ажратмайдиган бўлишди. Халқ вакиллари бу Конституцияга қарши келади деган хулосага келишди.

Депутатлар парламент фракцияларининг иши бўйича типовой низомга киргизилувчи тузатишларни қайта қараб чиқишди. Ҳужжатдаги пунктларнинг бирига кўра фракциядан чиққан депутат мандатидан ҳам ажралиши керак эди.

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Аида Салянова ҳар бир партия ўз ишини ўзи уюштириши керак эканини билдирди.

Салянова ҳужжат бу қадар баҳсга сабаб бўлгани боис уни кўриб чиқишни кейингига қолдиришни таклиф қилди.

Лекин депутатлар ҳужжатдаги банд Конституцияга зид келади деган фикрга келиб, уни бир овоздан инкор қилишди.

Партиясиз депутат

2017 йил мартининг сўнгида президент тарафдори ҚСДП фракцияси ўз қаторидан депутат Жанар Акаевни «фикрлари бир ердан чиқмагани» учун чиқариб юборган.

Жанар Акаев кўпчилик коалициянинг ичидан 18 мартда сўз эркинлиги учун юришга чиққан ягона депутат бўлган. Юришнинг иштирокчилари «Азаттык» ва «Заноза»га қарши берган даъво аризлари учун президень Алмазбек Атамбаевни кескин танқид қилишган.

Акаев ҳукуматнинг президентга қарашли партия депутатларининг ичидан ОАВга таъқиб кучайиб бораётганда журналистларга ён босган бирдан-бир халқ вакили бўлган.

Партиядан чиқарилганига қарамай, Жанар Акаев ҳозирда ҳам Жогорку Кенешнинг депутати бўйича қолмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов