Давлат суғурта ширкати зилзиладан жабрланган алайликларга 4 миллиондан ортиқ маблағ тўлаб берди

466

Давлат суғурта компаниясидан аввалроқ ўз уйларини суғурталаган 25 турғун пул тўлатиб олди. 2017-йилнинг май ойида Чон-Алайдаги зилзилада уч минга яқин киши турар-жойидан ажраган.

Пул олган яшовчилар илгари ўз уйларини олдиндан ёнғин ва табиий офатлардан суғурталашган, шу сабабли давлат суғуртаси уларга 4 миллион сомдан ортиқ пул тўлаб берди.

Бир уйнинг суғуртаси йилига 600 сомдан 1200 сомгача бўлиб, унда давлат суғуртаси билан таъминлайдиган вақт келганда қишлоқдаги уйга 500 000 сом, шаҳардаги уйга бир миллион сомгача пул тўлаб бериши керак.

Бирок Чон-Алайнинг кўпчилик турғунлари уй-жойини суғурталаган эмас, зилзиладан эса уч мингдан ортиқ киши уйсиз қолди. Бунинг натижасида давлат суғурта компаниясининг раҳбари Бакит Жумашев ишдан бўшатилган.

Олдин Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев жабрланганларга уч миллион сом ажратиб берган, бироқ уйсиз қолган кишиларга давлат яна қўшимча пул берадими-йўқми, буниси номаълум.

Чон-Алайдаги зилзилада беш қишлоқ: Карамик, Шибе, Жекенди, Чулук ва Кара-Тейит жабрланган.

Одамлар чодирларда яшашга мажбур бўлишмоқда, 500дан ортиқ уй билан бир касалхона яроқсиз ҳолга келган. Қишлоқларга мактаб қатори чодирлар ўрнатилди.

Муаллиф: Айдай Эркабаева