Манчестердаги портлаш: 22 киши ҳалок бўлди, 50дан ортиғи жароҳатланди

702

 22 май куни кечқурун бўлиб ўтган Манчестердаги портлашда ҳужум қилгандан ташқари 22 та одам ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.

Британия ҳукумати воқеани теракт дея баҳоламоқда. Портлаш 22 май оқшомида – Америка поп-юлдузи Ариана Гранде концерти якунланганидан сўнг дарҳол юз берган.

Полиция 22 киши ҳалок бўлганини, 50 киши жароҳатланганини эълон қилди. Концерт вақтида ёзиб олинган видео тасвирларда Томошабинлар оммаси саросимада чиқиш йўлакларига қараб ошиққанини кўриш мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=xpXdBU3oMcI

Manchester Arena концерт зали Европадаги энг катта концерт зали ҳисобланиб, 21 мингга яқин одамга мўлжалланган ва концерт вақтида лиқ тўла бўлган.

Британская полициянинг таъкидлашича, портлаш стадионнинг ўзида эмас, балки фойесида юз берган.

Полиция воқеани теракт деб ҳисоблайди.

Кечроқ Манчестердаги Виктория вокзалида топиб олинган шубҳали буюм сапёрлар томонидан портлатиб юборилди, аммо кейинроқ бу бомба эмаслиги аён бўлди. Хавфли тумандан кишилар эвакуация қилинди. Поездлар қатнови тўхтатиб турилди.

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй вафот этганларнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди. Бўлиб ўтган воқеа муносабати билан Мэй консерватив партияси ва бошқа сиёсий партиялар ўз сайлов кампанияларини тўхтатиб турдилар.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Фото: Zuma/Global Look Press