Атамбаев "тиғиз график" сабабли Трапм билан учрашмади

643

Президентнинг матбуот хизмати президент Алмазбек Атамбаев «тиғиз графиги» сабабли АҚШ президентининг араб-мусулмон ўлкалари вакиллари билан Саудия Арабистонидаги учрашувга боролмаганини билдирди. Ар-Риёдда террорчилик масаласини муҳокама қилиш учун 50ка яқин ўлка раҳбарлари ва Дональд Трамп йғилган.

Саудия Арабистонидаги саммитда араб-мусулмон ўлкаларининг раҳбарлари билан АҚШ ўртасидаги террорчилик билан курашда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.

Саммитга Марказий Осиёнинг уч ўлкасидан — Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг президентлари иштирок этди.

Нурсултан Назарбаев, Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Рахмон Саудия Арабистонидаги саммитда.

Қирғизистон президентининг матбуот хизмати раҳбари Алмаз Усонов Kloop.kgга президентнинг ўрнига учрашувга биринчи вице-премьер Мухамметкалий Абулгазиев кетганини хабар қилди.

«Бизни президент чақирилган, бироқ зич график ва олдин режаланган ишлар туфайли боролмаган. Қирғизистоннинг биринчи вице-премьер Мухамметкалий Абулгазиев кетди, у ҳозир ўша ерда», — деди Усонов.

Давлат раҳбарларининг учрашуви асосида «Саудия Арабистони — АҚШ», «Араб давлатларининг ҳамкорлик кенгаши — АҚШ» ва «АҚШ — Ислом дунёси» деган уч саммит ўтмоқда.

Биринчи саммитда Саудия Арабистони подшоси Салман ибн Абдул-Азиз Аль Сауд Дональд Трамп билан учрашди. АҚШ билан Саудия Арабистони баҳоси 109,7 миллиард доллар миқдорида қурол етказиш бўйича шартномани имзолашди.

Оқ уйнинг матбуот котиби Шон Спайсер бу шартнома АҚШ тарихидаги энг йирик ҳарбий шартномаларнинг бири бўлганини билдирди.

Бугун 22-майда ҳудудий хавфсизлик ва барқарорлик масаласи муҳокама қилинадиган яна бир учрашув ўтмоқда. Бундан ташқари АҚШ билан Жанубий-шарқий Осиё ўлкаларининг бундан кейинг  ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Кейинги саммит «АҚШ — Ислом дунёси» деб номланиб, унда муҳокаманинг асосий мавзуси террорчилик билан курашиш бўлади. Унга Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёв ва Тожикистон президенти Эмомали Рахмон иштирок этди.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: «Джордан Таймс»