Шаҳар раҳбарияти Бишкекда Токтоналиев кўчасидаги дарахтларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишларини билдирди. Бироқ йўлни кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган дарахтларни олиб ташлашга тўғри келади.
Бишкек мэрияси Токтоналиев (собиқ Душанбинская) кўчасидаги дарахтларни кесиш масаласи ҳамон очиқ бўйича қолганини билдирди. Шаҳар раҳбарияти турғунларнинг арзларини эшитиб, дарахт ва буталарни сақлаб қолиш учун имкони борича ҳаракат қилишга ваъда берди.
Капитал қурилиш бошқармасининг раҳбари Нурлан Эшенбаев йўлнинг автомашина ўтадиган томонидаги дарахтлар билан буталарни йўлдан олишга тўғри келишини айтди.
«Бундай бўлса биз ҳеч нарса қилолмаймиз. Кесишга тўғри келади. Пиёдалар йўлакларидаги ўсимликларнинг барчасини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Фақатгина дарахларни тўсиб, дарахтларни кесишга мажбур бўлган даражада асфальт тўшаймиз», — деди Эшенбаев.
Эшенбаевнинг сўзларига кўра, қайта қуришдан кейин ҳукумат имкони борича ерларга дарахт эканди.
Лойиҳага кўра, ҳукумат 1034 дарахтни кесмоқчи. Муниципалитет Манас проспектининг юкини енгиллаштириш учун икки қатор йўлни тўрт қатор қилгиси келади. Ҳозир йўлнинг устини олиш ишлари бошланди.
Токтоналиев кўчасида кўп қаватли уйларнинг айрим яшовчилари шаҳар раҳбариятининг ишидан норози. Улар дарахтларни кесишни тўхтатишни талаб қилиб, ўз уйларининг ёнида бир неча марта митингга чиқиб, учрашувларни ўтказишган. Бу ерда яшаганлар кўчани таъмирлашга қарши эмас, бироқ дарахтларнинг келажагидан хавотирда.
«Йўлда кетаётиб шуларнинг барчаси кесилишини тасаввур қилиб, кўзимга ёш келди», — дейди маҳаллий турғунларнинг бири Яника Ливинская.
Бошқа яшовчилар шаҳар раҳбариятининг ташаббусини қўллайди. Уларнинг сўзларига кўра, кўчаларни таъмирлашган вақт етди.
«Менимча бу яхши ғоя. Янги пиёдалар йўлаклари бўлади, суғориш тизимларини ҳам алмаштириб берамиз дейишмоқда. Мен бу ерда кўпдан бери яшайман. Бу ер таъмирлангани эсимда йўқ. Янги янги ва кенг бўлади», — деди турғунларнинг бири Заирбек Маматов.
Мэриянинг лойиҳаси хитой гранти ҳисобидан амалга оширилмоқда. Хитой ҳукумати ўрта ҳисоб билан 95 чақирим йўлни қайта қуриш учун тўрт миллиард сомдан ортиқ пул ажратган. Шаҳарнинг 49 кўчаси таъмирланади.
Сурат: «Заноза»