Текебаева ва Чотоновнинг суди бешинчи июнга белгиланди

655

Бишкекнинг Биринчи май район суди мухолифатчи Омурбек Текебаев билан собиқ депутат Дуйшонкул Чотоновнинг иши бўйича текширувни бешинчи июнга белгилади.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети Текебаев билан Чотоновнинг иши бўйича текширувни 16-майда тугатди. Материаллар судга ўтказилди.

Собиқ мухолифатчининг адвокати Чинара Жакупбекова Текебаев иш билан танишишга улгирмаганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг терговчилари ҳужжатлар билан танишишга 17 кун бериб, уларнинг саккизи дам олиш кунларига тўғри келган.

«Ата-Мекен» партиясининг раҳбари Омурбек Текебаев МХДҚнинг тергов изоляторида 26-февралдан бери ўтиради. У хизмат сафаридан қайтиб келаётганда «Манас» ҳаво майдонида қўлга олинган, унга қарши «Порахўрлик» ва «Товламачилик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.

Тергов Текебаевни 2010-йили россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан пора олган деб гумон қилмоқда. Депутат бунинг учун унга «Мегаком» компаниясини бошқаришга йўл очиб беришга ваъда берган деб айбанмоқда. Терговчилар собиқ депутат Чотонов бу ишда воситачи бўлган деб ҳисоблашади.

Текебаевнинг ўзи айбидан топиб, унга қарши қўзғалган иш сиёсий сифатда эмас деб ҳисоблайди. Мухолифатчининг ҳамкасблари ҳам Текебаевнинг қамоққа олинишини «сиёсий таъқиб» деб баҳолашади.

Текебаев билан Чотоновнинг тарафдорлари уларни бўшатишни талаб қилиб бир неча марта Бишкекда, Ўшда ва Жалолобод вилоятларида митингга чиқишган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: «Заноза»