Чет ўлкага талабаларнинг танланиши текширилади

663

Маориф министри Гулмира Кудайбердиева ўзи раҳбарлик қилган муассасанинг жамоат кузатув кенгашига мурожаат қилиб, чет ўлкада бепул ўқишга илтимоснома бераётган талабаларнинг танланишини текширишни сўранди.

Маориф министрлигининг матбуот хизмати бадиий кенгаш чет ўлкада бепул ўқишга ариза бераётган талабаларнинг танланишини текширишини билдирди.

Бадиий кенгаш барча қонун-қоидаларга холис баҳо бериши керак.

Министр депутат Жанар Акаевнинг Венгрияга ўқишга амалдорлар билан давлат ходимларининг фарзандлари бораётгани тўғрисидаги сўзидан кейин шундай қарорга келди.

2016-йили Венгрия билан Қирғизистон имзолаган келишувга кўра, 25 қирғиз талабаси венгер университетларида бепул таълим олади.

Акаевнинг сўзларига кўра, грант асосида ўқишга 100дан ортиқ киши ариза бериб, бироқ уларнинг ҳужжатлари танлов комиссиясига жўнатилмай қолган.

«Бу ҳам камдек заҳирада турган 25 боланинг ҳам ҳужжатлари жўнатилмаган. Қандайдир бир сирли йўл билан уларнинг ўрнига амалдорларнинг болалари кирган бошқа рўйхат юборилган», — деб билдирган Акаев 18-майда.

Ўз навбатида маориф министрлиги танловлар очиқ ўтишини, танлов асосий қисми Венгриянинг олий ўқув юртларида ўтишини билдирган.

Муаллиф: Метин Жумагулов