Бишкек шаҳар суди собиқ депутат ва ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупованинг ва «Заноза» нашрининг тенг ҳуқуқли аъзолари Дина Маслова билан Наринбек Идиновнинг (Нарин Айыпнинг) ўлкадан ташқарига чиқишини таъқиқлаган қарорни кучида қолдирди. Учови ҳам президент шаънини ҳимоя қилиш бўйича бош прокуратуранинг даъво аризаси бўйича жавобгар қатори ўтмоқда.
Бош прокуратуранинг вакили Руслан Абдирахман ўлкадан чиқишни таъқиқлаган қарорни ўз кучида қолиши кераклигини, сабаби жавобгарлар чет ўлкага кетиб қолишса жараён чўзилиб кетишини билдирди.
Юристларнинг жараён қандай чўзилиб кетади деган саволига Руслан Абдирахман жавоб беролмади.
«Залда кўп журналистлар бор эди. Бош прокуратура вакилининг жавоблари залдагиларнинг клгисини келтирди, суд буни кўриб турди », — деди Kloop.kg билан бўлган суҳбатда Чолпон Жакупова.
«Улар фақатгина қарорни эшиттиришди холос, уни ҳеч нима билан асослашмади. Мотивация қисми ҳам ўқилмади. Шу сабабли улар қандай асосда бундай қилишганини мен билмайман», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Ҳуқуқ ҳимоячиси бундай асоссиз қарорларни қабул қилиниши судларнинг мустақил масалсидан хабар беради деб ҳисоблайди.
«Мажлис қандай ўтганини кўриб туриб мен ҳеч нима аҳамиятсиз эканлигини тушундим. Бу сабабларнинг асоссизлигининг масаласи бу мустақиллик масаласи », — деди у.
Собиқ депутат жараёнга бош прокурор Индира Жолдубаева ва шаънига зарар келди деб ҳисобланган президент Алмазбек Атамбаев иштирок этмаганига аччиқланди.
«Сиз менга — жавобгарга — жараёнга қатнашиш мажбуриятини қўйяпсиз, мана мен бу жараёнда ўтирибман. Даъвогар томон қаерда, бош прокурор қаерда, президент қаерда? Нима учун улар улар судни менсимайди, мен бундай қилолмайман? Фуқаровий процессуал кодексга кўра, бизнинг ҳуқуқларимиз теңделген. Ёки Конституция билан қонунлар декларативли асослими?» — деди у.
Ҳуқуқ ҳимоячиси ва бошқа жавобгарлар бу қарорга қарши Олий судга арзланишган.
ОАВга қарши даъво аризалар
Бош прокурор Индира Жолдубаева президент Алмазбек Атамбаевнинг номусини ҳимоя қилиш бўйича «Заноза»га қарши беш даъво аризасини берган.
Айловчи нашрдан умумий 15 миллион сом ундириб беришни талаб қилмоқда. Бундан ташқари суд нашрнинг ҳисобини қамоққа олди.
«Заноза»га қарши даъво аризалар бўйича жавобгар қатори нашрнинг тенг ҳуқуқли аъзолари Наринбек Идинов билан Дина Маслова, шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиси ва содиқ депутат Чолпон Жакупова ўтишмоқда.
Бош прокуратура Жакупова билан Масловадан уч миллион сомдан, Идиновдан — олти миллион сом ундириб беришни талаб қилмоқда. Суд уларни ҳеч қаерга кетмаслиги тўғрисида тилхат олиб, уларнинг мулкини қамоққа олган.
Бундан ташқари бош прокуратура «Азаттык» радиосига қарши икки даъво аризасини бериб, президентнинг маънавий зарари учун деб 20 миллион сом ундириб беришни талаб қилган.
Бироқ 12-майда Атамбаев Бош прокуратурага «Азаттык»қа қарши даъво аризасини қайта олишни таклиф қилди. Президент буни нашрни «мувозанатни ва исботланмаган материалларни» чиқара бошлагани билан тушунтирди. Бош прокуратура ҳозирча даъво аризасини қайтариб олмаган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева
Сурат: Элиме/Bishkekchanka/Заноза.