Жалолобод: «Онугуу-Прогресс», «Мекеним Киргизстан» ва «Ата Журт» партиялари тарғибот қоидаларини бузишмоқда

552

Жалолобод вилояти сайлов комиссияси уч партияга огоҳлантириш бериб, нотўғри жойга жойлаштирилган тарғибот материалларини олишни талаб қилди.

Жалолобод вилояти сайлов комиссиясининг махсус рейдидан кейин «Онугуу-Прогресс», «Мекеним Киргизстан» ва «Ата Журт» партияларининг тарғибот плакатлари симёғочларда ва уйларнинг кашааларында жойлаштирилгани маълум бўлди.

Партияларга огоҳлантириш берилди: улар плакатларни уч кун ичида олиши керак.

Жалолободдаги партияларнинг барчаси шаҳар кенгашига ўтиши учун тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Сайлов 28-майда ўтиши керак.

16-майга ўтар кечаси номаълум кишилар «Мекеним Киргизстан» партияси штабини ёқиб кетишган. Йўлдан ўтиб кетаётган кишилар ёнғинни ўчиришган, ҳеч ким жабрланмаган. Тергов давом этмоқда.

Жалолобод шаҳар кенгашига муддатидан аввал сайловга номзод қатори КСДП, «Мекеним Киргизстан», «Онугуу-Прогресс», «Ата-Журт», «Республика», «Бутүн Киргизстан» ва «Киргизстан» иштирок этмоқда.

Шаҳар кенгашини сайлаш 2016-йилнинг 11-декабрида сайланган депутатларнинг аввалги чақирилиши ўзини-ўзи тарқатиб юборгандан кейин тайинланган.

Сайловдан кейин шаҳар кенгашида кўпчилик коалиция тузиш бир неча тортишувлар бўлган. Биринчи бирикма президенга қарашли КСДПсиз тузилиб, социал-демократларга ёқмаган. Улар партияларнинг бирини ўзига тортиб, кўпчилик коалицияни ыдыратышкан.

КСДП қўшилган янги коалиция тузилгандан кейин икки мухолифатчи партия шаҳар кенгашининг йиғинларига келмаган. Шаҳар кенгаши раисини сайлай олмай, шаҳар бюджетни қабул қилолмаган.

Натижада сайловдан тўрт ой ўтгандан кейин депутатлар ўзларини ўзлари тарқатишганини эълон қилишган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева